Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Ҳабиб Нурмагомедов: "Жастин Гэтжини қай тариқа мағлуб этишни биламан"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши бўлажак жанги олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гэтжига қарши бўладиган жангга кучли тайёргарлик кўрдим. Ўйлайманки, қанча кўп ишласанг, ғалаба шунчалик ширин бўлади. Жангнинг қайси сценарийда ўтишини билмайман, аммо ўзимнинг жангимни ўтказаман. Биринчи уринишлардан натижа чиқмаса ҳам, мен 25 дақиқа курашишга ҳаракат қиламан.

Агар «стойка»да туриш керак бўлса, мен буни ҳам қиламан. Кураш тушиш, уришиш, «стойка»да туришга тайёрман. Жангни муддатидан олдин якунламоқчиман. Мен уни қай тарзда мағлуб этишимни тасаввур қиляпман.

Гэтжи ҳар бир жангида профессионал сифатида ўсишга эришди. Фергюсон билан жангда у мени ҳайратга солди: Гэтжи эҳтиёткорлик билан жанг қилди, шошилмади, ўзини совуққонлик билан тутди. Муносиб рақиб.

Фергюсонда имконият бор эди, аммо у мағлуб бўлди. Бошқа номзодлар ҳам бор, улар нима қилиши керак? Бизнинг жангимиз ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бошланишига у топ-5 ликдан кимнидир мағлуб этиши керак. Бундай имкониятга лойиқ бўлиш керак.

Менга Гэтжининг нима дейиши муҳим эмас. Мен ўз маҳоратим ҳақида ўйлайман. Агар у тўғридан-тўғри жангга киришса, кутиб оламиз, босим ўтказамиз. Мен диққатимни рақибнинг яхши томонларига қаратишни ёқтирмайман. Мен ўзимга ёққан нарсани қиламан. Рақиб нима қилиши кераклиги ҳақида ўйлашни истамайман, айнан шу жиҳатим орқали кўплаб жангчилардан фарқ қиламан", -деди Ҳабиб.

Киритилди: 23:24, 20.10.2020.
Ўқилди: 7057 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.