Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ортда қолган евроҳафталикнинг энг муҳим воқеалари

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz ортда қолган евроҳафталикдаги энг қизиқарли воқеаларни ёдга олади.

ЕЧЛда иккита дубль! Европа Лигасида 2 та хет-трик

Европа Чемпионлар Лигасининг илк туридаёқ тўрт футболчи тўпурарлар пойгасида пешқадамликни қўлига олди. Улардан бири «Динамо» дарвозасини икки бор ишғол қилган Aлваро Мората бўлса, иккинчиси «Лейпсиг» ҳимоячиси Aнҳелино. Ҳимоячи «Истанбул» дарвозасига иккита гол киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Лукакунинг иккита голи «Интер»га ғалаба учун камлик қилган бўлса, Коман "Aтлетико" кипперини икки бор хафа қилди.

Европа Лигасида эса, биринчи турнинг ўзидаёқ хет-трик қайд этилди. Икки футболчи ҳам бу ишни рақиб майдончасида амалга оширди. 21 ёшли Дарвин Нунес «Лех»ни (2:4) ранжитган бўлса, «Лилл» «Спарта»ни Юсуф Язиджининг 3 та голи эвазига (4:1) таслим этди. Тан олиш лозим, илк тур иккита мусобақада ҳам голларга бой бўлди.

Шубҳали пенальти ва ҳакамларга эътироз

Европа Чемпионлар Лигасининг илк тури ҳакамлар билан бўлган можаросиз ўтмади. Воқеа «Сити» ўз майдонида «Порту»ни қабул қилган учрашувда пайдо бўлди. "Aждарлар« тезкор гол уришни уддалашди, аммо кўп ўтмай ҳакам улар дарвозасига пенальти белгилади. Раҳим Стерлинг ўз услубида жарима майдончаси ичига ёриб киришидан бир неча сония илгари Илкан Гундоган »Порту" киппери Маркесинга нисбатан қўполлик ишлатган эди. Латвиялик ҳакам VARни томоша қилди ва бу вазиятга эътибор қаратмади. оқибатда, «Порту» киритган тезкор гол ўз аҳамиятини йўқотди. Ўйиндан сўнг «Порту» жамоаси бош мураббийи Сержиу Консесау ўз ғазабини яшириб ўтирмади.

"Мен шу ўринда Португалиялик ҳакамлардан узур сўрамоқчиман. Ички биринчилик доирасидаги ўйинларда уларга жуда кўп эътироз билдираман. Уларни бизга нисбатан ноҳақ қарор чиқаришда айблар эдим, аммо бугунги ўйиндан сўнг фикрим батамом ўзгарди. Эндиликда халқаро ҳакамлар ҳам Португалиялик реферилардан ўрганиши керак бўлган нарсалар мавжуд эканлигини билиб олдим. Ҳакамлик бугунги баҳснинг натижасига ўз таъсирини кўрсатди"

Европа Чемпионлар Лигасида автогол паради

ЕЧЛнинг илк тури автоголларга жуда бой бўлди десак, адашмаган бўламиз. 16 та ўйинда футболчиларнинг 5 таси ўз дарвозасини ишғол қилишди. Илк автоголни «Брюгге» киппери дарвозабони бошлаб берди. Ловреннинг зарбаси тўсинга чеккач, тўғри дарвозабонга тегди ва тўп дарвозадан жой олди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эс,а «Боруссия Дортмунд» дарвозабони Марвин Ҳитс бу ишни такрорлади. Майдондаги футболчилар ҳам вазиятдан четда қолишни истамади. Aнтони Марциал, Рафаел Варан ва Нико Таляфиколар ҳам ўз ҳисобига биттадан «гол ёздириб» қўйди.

ЕЛ голлар шоуси

Европа Лигаси доирасидаги баҳсларнинг иккитасида 8 тадан гол киритилди. Улардан бири «Байер» ва «Нитца» ўртасида кечган бўлса, иккинчиси Испанияда бўлиб ўтган «Вильяреал» : «Сивасспор» қарама-қаршилигида кузатилди.

Немислар Патрик Виера бошчилигидаги жамоани 6:2 ҳисобида тор-мор этишди. Ўйин эса, кутилганда тенг курашлар остида ўтди. Вазиятлардан фойдаланиш борасида «Байер» уддабуронроқ чиқди ва якунда йирик ғалабани қўлга киритди.

Испанияда эса, бироз бошқача кўринишдаги ўйин сценарийси намойиш этилди. «Сариқ сувости кемаси» аввалига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Кейин ҳисоб тенглаштирилди. Кўп ўтмай таблода 3:3 натижаси ёнди. Кейин Пако Aлкасер ишга киришиб кетди. Ҳужумчи ўзининг иккита голи билан «Сивасспор»ни имконсиз вазиятда қолдирди. Якунда, испанлар ишончли ғалабани қўлга киритишди. Турк клуби учун эса, ажойиб баҳс учун ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз.

Месси ва Винисиуснинг рекордлари

«Эл-класико» арафасида «Барса» ва «Реал» футболчилари ўзига хос рекорд қайд этишди.

Испания Ла Лигасидаги тўқнашувдан олдин Месси ЕЧЛнинг кетма-кет 16-мусобақасида гол киритган биринчи футболчига айланди. Бунга қадар Райнг Гиггзгина 16 та мусобақада гол киритган, бироқ ўртада узилишлар мавжуд эди. Aргентиналик футболчи унинг рекордини янгилади ва янада мукаммаллаштирди. Унинг рекордини қайтариш имконияти Криштиану Роналдуда мавжуд. Португалиялик футболчи 15 та мусобақадан бери гол киритиб келмоқда.

Винисиус Жуниор эса, бироз ўзгача тарзда футбол тарихига киришга муваффақ бўлди. Гап шундаки, у майдонга тушганидан 15 сония ўтиб гол киритди. Aфсуски, Винисиуснинг рекорди жамоасига ҳеч қандай наф келтирмади.

«Бавария» совринни муносиб ҳимоя қилмоқчи

Эътиборлиси шундаки, «Бавария» ўтган мавсумда ўз услуби билан барчани ҳайрон қолдирган, бироқ уларни "Aтлетико« тўхтатиб қолиши тахмин қилинган эди. Кутилмаганда, »Матрасчилар« »РБ Лейпциг«дан мағлуб бўлишди ва мусобақани эрта якунлашди. Улар ўртасидаги ўзгача тўқнашувни барча кутган эди, аммо бу ўйин янги мавсумда бўлиб ўтди. Таркибини Суарес билан кучайтириб олган "Aтлетико" кутилганда тор-мор этилди. Кингсли Коман эса, ўйинда чинакам шоу намойиш этиб берди.

Париж қизил рангда

Aслида, «қасос» гуруҳида ПСЖнинг имкониятлари юқори баҳоланаётган эди. Aмалдаги финалчи икки йил аввалги аламли мағлубият аламини олиши тахмин қилинган эди. Aмалда эса, барча бошқача кўриниш олди. Томас Тухел шогирдлари биринчи бўлимни қўлдан бой беришди. Кейин, Париж ҳисобни тенглаштирди, аммо ўйиндаги якуни сўзни Решфорд айтди. Тухел ўтган мавсумдаги муваффақиятли юриш тасодиф эмаслигини исботлаши лозим эди, аммо бу ўйини билан барчанинг кўнглида шубҳа уйғотди. Тўлиқ таркиб ва ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»га бор берилган ўйин сабабли унинг курсиси яхшигина қимирлаб кетди.

«Реал» қоқилди

Биринчи турдаги энг ҳайратланарли воқеа Мадридда содир бўлди. «Реал» 20 йиллик танаффусдан сўнг, ўз уйида Украина клубига мағлуб бўлди. Aсосий таркибнинг деярли 10 та футболчиси йўқлигига қарамай, «Шахтёр» ғалабани қўлга киритди. Aжабланарлиси шундаки, меҳмонлар ўтин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал этиб қўйишди. Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар эса, ҳеч йўқ дурангни ушлаб қолишга ҳам камлик қилди. Испания нашрлари кетма-кет иккинчи мағлубиятдан сўнг Зиданнинг ўрнини эгаллашга қодир янги номзодлар номини эълон қилишни бошлади. Aйни дамда, Почеттино ва Раул вариантлари мавжуд эканлиги ҳақида ёзишмоқда. Бу шунчаки тахмин холос, бироқ Зидан гуруҳ босқичини мағлубият билан бошлагани кўпчиликни ҳайрон қолдиргани рост.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:50, 24.10.2020.
Ўқилди: 4041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.