Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Аталанта» устози «Ливерпул»га қарши ўйин ҳақида: «Футболда ҳар доим ҳам кучлилар ютавермайди»

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Аталанта» клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини «Ливерпуль» устози Юрген Клопп томонидан билдирилган мақтовлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Бу жуда катта мақтов. Бу барча мураббийлар учун нималарга қодир бўлганлиги ва йиллар мобайнида қилган меҳнати учун ёқимли сўзлардир. Шубҳасиз, бу сўзлар ўйинга катта интрига бағишлайди.

Биз мақташ шарт бўлмаган дунёнинг энг кучли клубларидан бирига қарши ўйнаймиз. Уларга қарши ўйнаш - биз учун катта обрў. Фақатгина бу учрашув мухлисларсиз бўлиши одамни ҳафа қилиши мумкин.

Биз каби «Ливерпуль» ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этади. Улар тўпни назорат қилишни ва ҳимояда тартибли ўйин намойиш этишни ёқтиради. Бу ҳужумкор ўйин намойиш этадиган жамоалар учун жуда муҳим.

Биз учун «Ливерпул»га қарши бўладиган иккита учрашув муҳим аҳамиятга эга. Биз гуруҳнинг энг кучли клуби билан ўйнаймиз. «Аякс»дан ўтишимиз учун ушбу ўйинларда керакли очколарни қўлга киритишимиз керак.

Биз чемпионатда фойдали бўлган тажриба ортирдик. Бугунги кунда футболда фақат кучлилар ғалаба қозонмаяпти, ҳатто кучсиз бўлсанг ҳам керакли натижаларга эришишинг мумкин. Айнан мана шу нарсани биз исботлаб беришимизга умид қиламиз», – деди Гасперини.

Киритилди: 19:26, 02.11.2020.
Ўқилди: 2115 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.