Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия - Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон - Эрон
10/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
10/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон - Кувайт
10/10 21:00 БАА - КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
11/10 01:00 Боливия - Колумбия
11/10 02:00 Эквадор - Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла - Аргентина
11/10 05:00 Чили - Бразилия

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Лестер» «Реал» футболчисига қизиқиб қолди

Aнглиянинг «Лестер» жамоаси «Реал Мадрид» ҳужумчи Лука Ёвич қишда AПЛга кўчиб ўтиши мумкин.

«The Mirror» нашрининг маълум қилишича, «Лестер» раҳбарияти футболчини тез орада клубни тарк этишидан хабардор. Шу боис, уни ўз сафига қўшиб олиш учун музокараларни бошлаш арафасида.

Манбанинг маълум қилишича, «тулкилар» футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда.

Неймар ортга қайтмоқчи эмас

Парижнинг ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Неймар фаолиятини Каталонияда давом эттириш фикридан қайтди.

Goal нашрининг маълум қилишича, Бразилия терма жамоаси аъзоси мавсум сўнггида Каталония клубига ўтмоқчи эди, аммо энди ўз фикридан қайтди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи айни дамда ўз клубида бахтли ва Парижда яна 2-3 мавсум тўп суриш ниятида.

Aлаба «Реал»да?!

Мюнҳеннинг «Бавария» жамоаси ҳимоячиси Давид Aлаба фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин.

«Bild» нашрининг маълум қилишича, футболчининг агенти Aлабани «Реал Мадрид»га тавсия қилмоқда. Шунингдек, ҳимоячи билан «Интер» ва «Ювентус» жамоалари ҳам қизиқиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ва «Бавария» ўртасидаги шартнома 2021 йилда ўз якунига етади.

«Юве» рад этди

Туриннинг «Ювентус» жамоаси Мериҳ Демирел борасида «Лестер»дан келиб тушган таклифни расман рад этди.

«LGDS» нашрининг маълум қилишича, инглиз клуби турк ҳимоячиси учун 35 миллион евро таклиф қилган, бироқ «Юве» бу сумма эвазига ўз футболчисини қўйиб юборишни истамаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Демирел билан «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳам қизиқиб қолган эди.

ПСЖ ишга киришди

Париж супер клуби «Бавария»да ўз ўрнини йўқотиб қўйган Люка Эрнандесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Париж клуби Люка билан шартнома имзолаш мақсадида Мюнҳен клубига 45 миллион евро таклиф қилмоқчи. «L'equipe» нашрининг маълум қилишича, Эрнандеснинг ўзи ҳам тезроқ «Бавария»дан кетиш ниятида. У ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганидан норози.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу трансфер қишда амалга ошиши мумкин. Париж клуби аллақачон Эрнандеснинг агенти билан музокараларни бошлаб юборган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:15, 03.11.2020.
Ўқилди: 4054 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.