Англиянинг "Лидс" клуби ҳужумчиси Родриго Морено коронавирусга чалинди. Бу ҳақда футболчининг ўзи "Instagram"даги расмий саҳифаси орқали хабар берди.
Футболчи ушбу касалликни катта эҳтимол билан оила-аъзоларининг биридан юқтирган. Ҳаттоки, COVID-19га топширган тест натижаси ҳам ижобий чиққан.
29 ёшли Испания терма жамоаси ҳужумчиси карантинган юборилган. Шу тариқа ҳужумчи шанба куни АПЛ доирасида "Кристал Пэлас" клубига қарши ўйинни ўтказиб юборади. Испания терма жамоаси йиғинларида иштирок этиши эса сўроқ остида турибди.