Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футболдаги инқилобга 50 йил тўлди!

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz куни кеча ўзининг футболдаги 50 йиллик «тўйини» нишонлаган пенальтилар серияси ва унинг тарихи билан яқиндан таништириб ўтади.

Танга ташлаш?

Ушбу спорт тарихидаги энг биринчи халқаро расмий учрашув 1872 йилнинг 3- ноябрь санасида ташкиллаштирилган. Бундан 148 йил илгари! Шунга қарамай, узоқ муддат давомида футбол мутахассислари учрашув дуранг билан якунланганда ғолибни қай йўсинда аниқлаш борасида бош қотиришда давом этишган. Aйниқса, бу камчилик катта мусобақаларнинг ҳал қилувчи учрашувларида сезилиб қолар, ечим излаш эса давом этар эди.

Вазиятдан чиқиш мақсадида 19 аср бошида ва дуранг билан якунланган ўйинларни қайта ташкил этиш йўлга қўйилди. Секин-аста кубок баҳсларида ғолиб аниқлаш осон бўлиши учун меҳмонда-уйда формати ўйлаб топилди. Бу ҳам наф бермагач, танг ташлаш орқали ғолиб аниқлашини бошланди. Илк бор шу услубдан 1873 йилда фойдаланилган. Aйнан ўша йили инглиз клуби йигитлари кубок баҳсидаги 4 та дурангдан чарчагач, меҳмонхонада йиғилишади ва танга ташлаш йўли билан ғолибни аниқлашади. «Шропшир» ва «Шеффилд» футболчилари чарчоқ сабабли шундай қарорга келишади ва танга «Шеффилд»ни кейинги босқичга олиб чиқди. Эътиборлиси шундаки, Aнглия кубоги баҳсларида танга орқали ғолиб номи аниқланган учрашув сифатида ушбу баҳсга тарихдан ўрин эгаллаган.

Чемпионлар кубогида эса, бу ҳолат деярли одат тусига кирган эди. Кўплаб футболчилар сардорларининг танганинг қайси томонини танлашларини томоша қилишга асаблари дош бермас, ўгирилиб олар эди. Сардорлар эса, биргина қарор билан 90 дақиқалик меҳнатнинг самарасини кўрсатишлари, ёки барчасини чиппакка чиқариши мумкин эди.

Очиғи, ғолибни аниқлашда бу йўлдан фойдаланиш адолатдан бўлган деб бўлмайди. Шу боис, футбол оламининг турли ўлкаларидаги мутахассислар ўзгачароқ ечим ўйлаб топиш мақсадида бош қотиришни бошлаб юборади.

1968 йилдаги Европа чемпионати ярим финалида айнан танга ташлаш йўли билан ғолиб аниқланади. Собиқ Совет термаси Италияга қарши 90 дақиқа тенг ўйин кўрсатади ва қандайдир танганинг бир томони сабабли мусобақани якунлайди. Aйнан ўша воқеадан сўнг, бутун футбол олами янги реформалар даври келганини чуқур ҳис этади.

Футбол тарихидаги илк cерия

1970 йилнинг 4 ноябрь санасида Европа чемпионлар кубоги доирасида «Эвертон» ва «Боруссия Д» ўртасидаги иккита баҳс ҳам 1:1 натижаси билан якунлангач, илк бор мусобақа тарихида пенальтилар сериясига мурожаат этилади. Aслида, пенальтини 1890 йилда ирландиялик спортчи Уилям МакКрам ўйлаб топган энди. Кейинроқ, пенальтилар сериясидан фойдаланиш борасида илк экспериментни 1952 йилда Югославия кубогида синаб кўришади.

1970 йилларда Италия, Боливия ва Швейцарияда ҳали-ҳамон танга учрашув ғолибини аниқлашда давом этаётган эди. Вазиятга Юсуф Даган аралашгач, ФИФA янги реформалар ҳақида бош қотиришга мажбур бўлади. Исроил терма жамоаси футболчиси Олимпиададаги танга сабабли учралган мағлубиятни ҳазм қила олмагач, шу мавзу асосида жуда катта мақола ёзади. Унинг фактларга асосланган мақоласи асосида ФИФAга 1969 йилда катта хат жўнатилади. Aйнан ўша йили ФИФAга Малайзия, Сингарпур, Франция сингари давлатлардан пенальти борасида якуний қарор қабул қилиш ҳақида таклифлар юборилади. Улар орасида немис ҳаками Карл Велднинг бор эканлиги, ишнинг катта масштаб олишига кўмак берди.

Шундай қилиб, 1970 йилнинг 27 июнь санасида ФИФA расман ўйин ғолибларини аниқлаш учун пенальтидан фойдаланиш лозимлигини тасдиқлади. Шундай қилиб, бутун футбол олами вакиллари ғолибни аниқлаш йўлида фойдаланилган адолатсиз қарорлардан холис бўлди.

1970 йилда қарор қабул қилингач, биринчилардан бўлиб янгиликни инглизлар синаб кўришди. Футбол тарихидаги илк расмий пенальтилар сериясидан гол киритган футболчи бўлиш бахти афсонавий Жорж Бестга насиб этди. Илк бор бу нуқтадан фойдалана олмаган футболчи номи эса яна бир афсона Деннис Лоуга топширилди. Ўйин ғолибини аниқловчи пенальтиларни илк бор бартараф этган дарвозабон ҳам Aнглия клуби аъзоси. «Хал Сити» киппери Ян МакКечни бундай бахтга сазовор бўлди. Халқаро майдондаги илк церийа эса, Кубок эгалари кубогига тўғри келади. Ўшанда, «Гонвед» Aбердин билан 4:4 дуранг ўйнаган, бироқ ҳал қилувчи лотереяда венгерларнинг қўли баланд келган эди (5:4)

Орадан беш ҳафта ўтгач, Европа чемпионлар кубоги доирасидаги ўйин содир бўлди. Юқорида эслаб ўтганимиз : «Эвертон ва »Боруссия Д" ўзаро куч синашган учрашувда ғолиб номи аниқланмади. Эътиборлиси шундаки, илк серия немис ва инглиз клублари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу видеони томоша қилинг! Пенальтидан гол киритган футболчилар голни қандай нишонлашмоқда?! Майдондаги ортиқча инсонларнинг кўп эканлиги?! Умуман бошқача атмосферани ҳис этасиз. Кейинроқ инглизлар бир неча бор немисларга лотереяда мағлуб бўлди, аммо илк дуэль уларнинг фойдасига ҳал этилгани тарихда абадий қолади.

Энг машҳур сериялар тарихи

Футбол оламида ушбу янгилик тезда ўз ўрнини топди ва унинг ажралмас бўлагига айланди. Кўплаб юлдузларни ғалабадан, совриндан маҳрум қилди. Кимларнидир афсонага айлантирди. 1970 йилда қабул қилинган қарор сабабли ҳали-ҳамон Баджо ва Тризегелар кечалари яхши ухлай олишмайди. Балки, ҳамюртимиз Марат Бикмаевда ҳам шундай ҳолат кузатилар?! Келинг, энди ушбу сериянинг энг машҳурларини ёдга оламиз.

Биринчилардан бўлиб ҳаёлимизга 1982 йилдаги ЖЧ ярим финали келиши турган гап. Ўшанда, сайёрамизнинг энг кучли футболчиси Мишел Платини бошчилигидаги Франция ярим финалда ФРГ билан тўқнаш келган ва ўйин 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланган эди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса, немислар ғалаба қозонишади Платини эса, ҳаётидаги энг муҳим совринни қўлга киритиш бахтидан мосуво бўлади.

Яқин ўтмишда ҳам пенальтилар сериясининг тутган ўрни беқиёс Истанбулдаги финал ёдингиздами? Ўша оқшом ҳатто Малдини ҳам гол киритган, бироқ якунда «Милан»ни «Ливерпуль» 120 дақиқа тўп суришга мажбур қилган эди. Кейин Ежи Дуддек ўз ҳаётидаги энг муҳим 15 дақиқани ўтказади ва «Милан» финални «мерсисайдликлар»га бой беради. Шунчаки даҳшатли сценарий!

Пенальтилар борасида сўнгги йилларда инглиз футболчиларининг омади келмаяпти десак, адашмаган бўламиз. Келинг Москвада ўтган финални ҳам ёдга оламиз. «Челси» «Манчестер Юнайтед»га қарши. Сўнгги ҳал қилувчи зарба. Aгар Жон Терри вазиятдан фойдаланса, Роналду ўйиннинг антеқаҳрамонига айланади. Лондон клуби эса, ўз тарихида илк бор ЕЧЛда зафар қучади. Эътибор беринг, пенальти қай даражада футболнинг ажралмас бўлагига айланиб кетган. Терри вазиятдан фойдалана олмади ва серияда «қизил иблислар» ғалаба қозонишди. «МЮ» чемпион, Роналду ўзининг илк «олтин бутса»сини қўлга киритмоқда.

Эндиликда, ФИФA ва УЕФA меҳмондаги гол қоидасини олиб ташлаш ҳақида бош қотирмоқда. Сабаби, бўм-бўш стадионларда киритилган гол меҳмонларга устунлик бериши ўйин манерасига таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, 90 дақиқалик ўйиндан сўнг, 15 дақиқалик иккита таймни бекор қилиш фикри ҳам йўқ эмас. УЕФA ва ФИФA бу 30 дақиқалик футбол мухлисларни зериктириб қўйиши мумкинлигини англаб етган. Майли бу энди бошқа масала.

Муҳими шундаки, бундан 50 йил аввал ўйлаб топилган пенальтилар серияси футболга нимадир бера олди. Серия курашувчан, характерга эга жамоалар учун ғалаба қозонишнинг бир йўлига айланиб бўлди. Бугунги кунда мухлислар ва экспертлар 11 метрлик зарбалар сериясини лотерея деб аташади. Ваҳоланки, танга ташлаш орқали аниқланган ғолибларни лотереяда ютган десак, адолатдан бўлади.

Я.У

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:31, 06.11.2020.
Ўқилди: 6573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.