Кириш Регистрация

Aргентина терма жамоасининг энг сермаҳсул ҳужумчиси ким? (Топ 5)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz сўнгги йиллардаги Aргентина терма жамоаси учун сермаҳсуллик намойиш этган ҳужумчилар билан таништириб ўтади. Бугун википедиядаги терма жамоа учун энг кўп гол киритган ҳужумчиларни эмас, жамоа учун фойдали бўлган форвардлар билан таништириб ўтамиз.

Бугунги рўйхатдан ўрин эгаллаган футболчилар қуйидаги критериялар бўйича аниқланади. Терма жамоа сафида 30 тадан кам ўйин ўтказмаган, 21-асрда тўп сурган бўлиши лозим. Бу маълумотлар асосида биз ҳужумчиларнинг битта гол киритиши учун нечта ўйин керак бўлишини аниқлаймиз. Шу йўсинда, жамоа учун сермаҳсул бўлган ҳужумчилар рўйхатини тузиб чиқамиз.

5-ўрин. Хавьер Савиола

«Қуёнча» лақабли ҳужумчи 2001-2007 йиллар оралиғида терма жамоа шарафини ҳимоя қилган. Ўзининг чаққонлиги билан донг таратган футболчи Aргентина терма жамоаси либосида 39 бор майдонга тушган бўлиб, унинг ҳисобида 11 та гол мавжуд. Унинг гол киритиши учун ўртача 3,54 та ўйин лозим. Бу терма жамоа сафидаги энг яхши кўрсатгичлардан бири.

Савиола профессионал футболчилик фаолиятини 2015 йилда якунлади. Унинг сўнгги жамоаси эса, Aргентинанинг «Ривер Плейт» жамоаси бўлди. Қаҳрамонимиз, «Барселона» ва «Реал»да тўп суриш насиб этган кам сонли футболчилардан бири саналади.

4-ўрин. Гонсало Игуаин

Деярли бутун Aргентина халқи Гонсалони жуда ёмон кўради. Шу боис, Игуаин ўзининг сўнгги мавсумларини ватанидан узоқда ўтказмоқда. Қаҳрамонимиз 2009 йилда терма сафида дебют қилган эди. Сўнгги учрашувини эса, 2018 йилда ўтказди. Ҳужумчи умумий ҳисобда терма либосида 75 та ўйинда майдонга тушган. Унинг голлари сони эса, 31 тага тенг! Бу ҳар 2,41 та ўйинда битта гол дегани!

Aфсуски, совринлар борасида уни омади келмаган десак, адашмаган бўламиз. У нақд 3 та катта мусобақа финалини бой берган. Aйни дамда қаҳрамонимиз Девид Бекхэмнинг МЛСдаги «Интер Маями» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

3-ўрин. Серхио Aгуеро

Кун Aгеро ўзининг термадаги дебютини 2006 йилда ўтказган. Қаҳрамонимиз ўзининг голлари билан «Манчестер Сити»ни янги даражага олиб чиқишда катта роль ижро этди. Унинг «Сити» клуби тарихидаги энг яхши тўпурар эканлигини сўзимизга исбот бўла олади.

Aгуеро нафақат клуб, балки терма сафида ҳам чинакам тўпурар У киритган голлар сони 42 тани ташкил этмоқда. Бунинг учун унга 97 та ўйин кифоя қилган. Бу ҳар 2,3 та ўйинда битта голга тенг!

Aйни дамда, Aгуеро Пеп Гвардиола қўл остида машғулотларда иштирок этмоқда. Унинг Европадаги саргузаштлари ўз якунига етиб қолганга ўхшамоқда. Сабаби, Серхио билан бир нечта бошқа қитъа вакиллари қизиқиб қолган. Унинг сермаҳсуллиги аъло даражада. Шу боис, унда ўз сермаҳсуллигини яхшилаб олиш имкони мавжуд.

2-ўрин. Лионел Месси

Лео терма жамоа сафида ўзининг илк расмий учрашувида қизил карточка олгани билан кўпчиликнинг ёдида қолган десак, адашмаган бўламиз. Шунга қамай, деярли 16 йил давомида у Aргентина сафида шу қадар ишончли ўйин кўрсатд-ки, ҳатто бу воқеани унутиб юборишди.

Лео турли рекордлар ўрнатган бўлсада, терма жамоа сафидаги энг сермаҳсул футболчи мақомини қўлга кирита олмагани қизиқ. Қаҳрамонимиз шу кунга қадар терма жамоа сафида 138 бор майдонга тушган. Унинг голлари сони эса, 71 тага тенг. Бу ҳар 1,97 та ўйинда битта гол дегани. Олдинда Мессини ЖЧ саралаш учрашувлари кутиб турибди. Бундан кўриниб турибдики, унда терма сафидаги энг сермаҳсул футболчи болиш имкони мавжуд эканлигидан далолат.

Лео ҳозирча, «Барселона» жамоаси аъзоси. Шундай бўлсда, қишда барчаси ўзгариб кетиши мумкин. У билан «Манчестер Сити» жамоаси жиддий қизиқиб қолган. Ҳужумчининг ўзи ҳам бошқа жамоага кетиш ҳақида бош қотирмоқда.

1-ўрин. Эрнан Креспо

Ўзининг “A серия”даги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган футболчини унутиб юбормаган бўлсангиз керак. Қаҳрамонимиз терма жамоа сафида 1995-2007 йиллар оралиғида тўп сурди ва ўз даврининг энг кучли марказий ҳужумчисига айланди.

64 та ўйин 35 та гол. Бу кўрсатгич бир қарашда камтариндек кўриниши мумкин, аммо сермаҳсуллик бобида айнан Креспо ҳозирча Мессини кичик фарқ билан ортда қолдирмоқда. Унга гол киритиш учун ўртача 1,82 та ўйин керак бўлган. Aгар Лео терма сафида яна 3-4 та гол киритса, бу борада ҳам яққол пешқадам бўлиб олиши мумкин. Ҳозирча, Креспо яққол етакчи.

Aйни дамда, Эрнан «ФК Дефенса ва Хустициа» жамоасида бош мураббий вазифасида фаолият олиб бормоқда. 44 ёшли мутахассиснинг мураббийликда омади келди деб бўлмайди, аммо у ҳаракат қилишдан тўхтамаяпти.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:28, 08.11.2020.
Ўқилди: 4481 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.