«Барселона» президентлиги учун кураш бошланди. Январь ойида бўладиган сайловда иштирок этиш учун 7 номзод рўйхатга олинди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатди.
Улар — Хави Вилажоана, Виктор Фонт, Тони Фрейша, Жорди Фарре, Агусти Бенедито, Пере Риера ва Луис Фернандес Ала.
Дастлабки маълумотларга қараганда, сайлов 2021 йилнинг 24 январь куни бўлиб ўтади.