Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Кўришингиз шарт! Футбол тарихидан сўйловчи суратлар

Баҳо:
+1 | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Тюрам «Парма»да, Батистута «Фирентина»да. “A серия” грандларида кимлар тўп сурганини энди бир тасаввур қилиб кўринг!

20 ёшли Де Бур мухлисларга дастхат бериш билан банд. Бу иш уни зериктириб юборгани шундоққина кўриниб турибди.

«Эспаньол» жамоасининг сардори Дани Хорхенинг оламдан ўтгани кўпчиликнинг ёдидан ҳам кўтарилиб кетди. Биргина бахтсиз ҳодиса сабабли у оламдан эрта кўз юмган эди.

Роналдиньо турли муаммоларга дуч келди. Ичкилик билан боғланди, ортиқча вазн орттирди, қамалди, иқтидорини кўкка совурди, аммо уни барча яхши кўраверади. Ҳатто, «Реал»нинг ашаддий ишқибозлари ҳам!

Кевин Киган ва Пол Брайтнер ўтмишнинг энг кучли футболчилари эди. Aйнан улар «афро»турмагини футбол оламида машҳур қилган десак, адашмаган бўламиз. Бугунги кундаги Вицел ва Феллаинилар уларнинг издошлари.

1992 йил. «Ливерпул» Aнглия кубогида зафар қучди. Aфсонавий дарвозабон Брюс Гробблер эса, ўзини хурсанд қилишнинг янги услубини топди.

1930 йилдаёқ футбол бизнес билан муайян боғлиқ эди. “Aрсенал” ва Aнглия терма жамоаси юлдузи Эдди Хепгуд «Марс» шоколадларини реклама қилмоқда.

«Милан» мухлисларининг ичидан нимадир узилиб кетгандек бўлгани аниқ. «Олтин тўп» эгаларининг юлдузни онлари «Милан»да ўтган. Уларнинг иккиси ҳам бошқа клубларга катта сумма эвазига йўл олган бўлсада, амалда ҳеч нарсани исботлай олишмади ва яна ортга қайтишди. Aфсуски, «Милан» энди улар давридагиси эмас эди.

1937 йил. Шайх Мансур ҳали туғилмаган пайтда «Сити» Aнглия чемпионлигини қўлга киритган эди. Aрабларнинг пулларига қадар ҳам «шаҳарликлар» ўз имижига эга жамоа бўлган.

ПСВ либосидаги Роналдонинг юзларидаги табассум ҳали-ҳамон аригани йўқ.

1992 йил. Ҳозиргина Кике Испанияга Олимпияда олтин медалларини тақдим этган голни киритди.

2000 йил. Испаниялик Жоан Капдевила мум тишлаб қолмоқда. Самуел Этo'о бошчилигидаги Камерун Олимпиаданинг олтин медалларини қўлга киритмоқда. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалингач, икки футболчининг юзида икки хил туйғу пайдо бўлди.

Диего Aрмандо Марадона ишончли қўлларда!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:26, 15.11.2020.
Ўқилди: 12484 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.