Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Ўлим"

Баҳо:
+ | -2

Ўлим ҳам асли Аллоҳнинг бир неъмати. Инсон вафот этар экан, унинг бир қисми тугайди ва табиийки, янгиси бошланади. Агар ўлим бўлмаса, давомийлик ва... уёғи биз билмайдиган чексизлик.

Бугун Марадонанинг вафоти билан кўп нарсалар ёзилди, ёзилмоқда, ёзилаверади ҳам. Ростанам даҳо футболчи эди. У билан ўсган авлод айниқса қаттиқ ёзяпти. Бутун бир эпоха тугагани учундир балки. Ёзганлардан ташқари дунё аҳлининг реакциясига ҳам қаранг: Юлдузлар Диегони эслашга тушдилар, Сан Паоло ўйингоҳи номи Марадонага берилиши ҳақидаги хабарлар чиқди, уч кунлик мотам ва ҳоказолар.

Марадона кеча тирик эди ва у ҳақда бу гаплар йўқ эди. Ўлимнинг неъматлиги инсон қадрини топади. Бу қадр у вафот топмагунга қадар бўлмайди. Оддий ҳол. Бугун Марадона сиймоси бўй-басти билан намоён бўлмоқда. Чунки унинг биринчи қисми тугади. У тугаб, янги қадр босқичига кўтарилди.

Бир авлод севиб улғайган кишисини йўқотганда шундай бўлади доим. Биздан олдингилар Круиффга йиғлашган, жим бўлиб қолишган (Пеле тириклиги учун, албатта), биз бугун Диегонинг вафотига ғамгинмиз. Аслида кечаги Марадонадан бугунги Марадонанинг фарқи бўлмаслиги керак эдику, унинг ўйинларини шунча яхши кўрган бўлишса, ҳар куни гапирмайдиларми, йўқ, вафот санасида бу йиринг мисол ташқарига чиқиб кетади. Одамлар кимни йўқотганларини шунда биладилар.

Авлод ўзи суйган кишисини ота-онаси каби ардоқлагандек туюлади менга. Ота-она қарийди, тирикчилик юкини фарзандларига беради, фақат маслаҳатгўйга айланади. Пул топмайди, бировнинг ишига аралашмайди, баъзан шошганимизда борлари-да эсдан чиқиб қолади. Шундоқ, оддий томошабин мисол яшай бошлайдилар. Лекин ўша, фақат уйда кўрганимизда саломимизга алик оладиган, ишга кетаётганимизда дуо қилиб қўядиган, уйнинг файзи бўлиб турган отамиз ё онамиз вафот этса, даҳшатли туш каби сесканиб кетамиз. Усиз-да умримиз давом этишини билсак-да, катта нарсани йўқотганимизни англаймиз.

Марадона – бизнинг авлод учун ана шундай катта сиймо эди. У футбол ўйнамаётганди, мураббийликни ҳам ташлаганди, умуман футболга аралашмай ҳам қўйганди ҳатто. Лекин бугун унинг футбол ичида яшаётганини билиб қолдик. Бирдан, йўқолиб қолганида, футбол ундан айрилганини пайқаб қолдик. Аслида усиз—да футбол давом этади, бироздан сўнг бошланадиган “Интер” – “Реал” ўйинида ҳам эсланар, аммо у тўп тепган “Сан сиро”да хуштак чалиниши билан ўйин бошланиб кетади. Ҳамма яна ўз иши билан машғул. Марадонасиз бугунги футбол умуман ўзгармаслиги-да аниқ. Аммо ўша “қадр босқичи”га ўтилгани учун ҳам Диего номи футбол оламига айланиб кетади.

Месси 2022 йилги Қатар мундиалида Марадонага тенглашиш учун эмас, устози хотираси учун ҳам ўйнашига тўғри келади. Туғилганидан то ўлгунигача шоу кўрсатиб яшаган Марадона ҳаётдан кетиб ҳам Аргентинаси учун масъулият меросини ташлаб кетяпти.

Ҳеч нарса тугамайди, балки кейингиси бошланади, деганлари шу бўлса керак...

 
Манба: Хайрулла Ҳамидов
Киритилди: 00:19, 26.11.2020.
Ўқилди: 8016 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.