Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Иван Йосович: "Қўқон-1912" сафида ўйнаганимдан бахтиёрман"

Баҳо:
+ | -

Бу йилги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси сафида икки нафар Сербиялик легионер футболчилар ҳаракат қилишди. Ҳужумчи Филип Райевац аввал ҳам бу жамоа сафида тўп сурган. Райевац Ўзбекистонда “Бунёдкор”, “Локомотив” жамоаларида ҳам ўйнашга улгурган.Ҳимоячи Иван Йосович эса бу мавсумда илк бор ўзбек клуби шарафини ҳимоя қилди. Кеча тунда Йосович ҳамда Райевацлар ўз юртларига учиб кетишди. “Қўқон-1912” жамоасининг марказий ҳимоячиси бўлган Иван Йосович кетишидан аввал Ўзбекистондаги таассуротлари ҳақида клуб матбуот хизматига қисқача интерьвю берди.

- Аввало шундай гўзал юртда бўлиш менга насиб қилганидан хурсандман. Мен суперлиганинг 24-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” баҳсида бошимдан жароҳат олдим. Бошим ёрилиб , ўйинни тугата олмай заҳирага чиқишга мажбур бўлган эдим. Шифокорлар 10-15 кун майдонга чиқа олмаслигимни таъкидлашди. Бу ёқда эса мавсум тугаб бормоқда. Биз пандемия туфайли салкам бир йил оиламиздан йироқда бўлдик. 11 ой уйдан олисда яшаш осон эмас. Албатта тезроқ уйга қайтишни истадим. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовдан, ўйнай олмайдиган бўлсам уйга рухсат беришини сўрадим. Мураббийимиз мени тўғри тушундилар ҳамда Филип Райевац иккимизни эртароқ жамоани тарк этишимизга рухсат бердилар.

Мен Ўзбекистонда бўлганимдан , “Қўқон-1912” жамоаси сафида тўп сурганимдан жуда бахтиёрман. Биз йил давомида аҳил оила бўлдик. Ажойиб мавсумни ўтказдик. Жамоа раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ва барча клуб аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Қўқонда ажойиб мухлислар бор. Бундай фидоий мухлислар кўз ўнгида тўп суриш кишига олам-олам завқ беради. Энди уйга бориб бироз ҳордиқ чиқараман. Менда ўйлаб кўриш учун вақт бор. Насиб қилса балким келгуси йилда яна Қўқонда кўришармиз. Мавсумнинг сўнгги ўйинларида жамоадошларимга омад тилайман. Яна бир бор барчага раҳмат айтаман – деди Иван Йосович.

Манба: Қўқон-1912 матбуот хизмати
Киритилди: 14:43, 30.11.2020.
Ўқилди: 1714 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик