Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Марадонинг вафотига ким айбдор? Иш жиддийлашмоқда

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz  Диего Aрмандо Марадонинг ўлими ҳақидаги сўнгги тафсилотлар билан ўртоқлашади.

Марадона 60 ёшда оламдан ўтди. Унинг ўлимига асосий сабаб деб  юрак етишмаслиги ташхиси қўйилди.

Шифокорлар футболчининг юрак томирларининг кенгайиб кетганини ва бу ҳолат ўлим қайд этилган соатларда нормадан 3 баробар каттароқ бўлиб кетганини аниқлашди.

Шу билан иш тўхтаб қолгани йўқ. Сан-Исидро шаҳри прокурори собиқ футболчининг қизлари – Далма ва Жаннини томонидан келиб тушган илтимосга биноан шахсан шуғулланишга қарор қилган. Aйни дамда, Марадонанинг ўлимида асосий гумонланувчи унинг шахсий шифокори – Леаполд Лукени саналади. Луке нейрохирург бўлиб, 3 йилдан бери Диего билан ҳамкорликда иш олиб бораётган эди.

Шифокорни қасддан қилинмаган одам ўлдиришда айблашмоқда. Полиция аллақачон гумонланувчининг уйида ва унинг клиникасида 30 кишидан иборат жамоа билан тинтув ишларини олиб борди. Бўлиб ўтган воқеадан сўнг, Луке дарров матбуот анжуманини ташкил этди ва ўз версияси билан ўртоқлашди. Aргентинанинг энг катта ахборот агентликларидан бири – «Telam» ўша матбуот анжуманидаги айрим сўзлардан иқтибос келтиради.

« 4 ноябрь санасида гематома муваффақиятли олиб ташланди. Операциядан сўнг, аргентиналик собиқ футболчи интенсив терапия олди. Унга камида бир ойдан сўнг, яна эски ҳаёт тарзига қайтиши айтилган эди.»

Эътиборлиси шундаки, шифокорнинг ўзи воқеалар ривожини умуман ўзгача кўринишда эканлигини айтмоқда.

«Биз уни кетишига рухсат бермадик, аммо у уйга кетмоқчи эканлигини такрорлади. Камида яна бир кун қолишини сўрадик. У рози бўлмади. Кейин эса, унда инсоннинг руҳий ҳолатига таъсир кўрсатувчи турли таблеткаларнинг хумори тутишни бошлади.Шу боис, яна бир ҳафта шифохонада қолиб кетишига тўғри келди.»

11 ноябрь санасида Марадона барибир шифохонани тарк этди. Суриштирув ишлари шифокорлар бунга рози бўлмаганини айтмоқда, бироқ полиция айрим ҳужжатларни топган ва унда бошқачароқ маълумотлар келтирилган эди. Ўша қоғозда, футболчига шифохонани тарк этишга Aгустин Косачов бир нечта шарт билан рухсат бергани ёзилган эди. Унга кўра, Aгустин Диегони 24 соат уйда шифокор эътиборида бўлишини ва унинг психотроп дориларни ичмаслигини назорат қилувчи инсонлар эътиборидан бўлишини лозим эди. Бу шартларга Марадонанинг ўзи рози бўлган ва у ҳужжатларга қўл қўйган.

Лукенинг айтишича, бундай операциялардан сўнг беморлар одатда  2 кунда уйига кетиши учун рухсат берилади. Баъзан бир кундан кейин ҳам қўйиб юборганмиз.

Марадонанинг ўлимидан сўнг, унинг узоқ йиллик дўсти ва адвокати Матиас Морла баёнот билан чиқди. Унда Матиас афсонанинг соғлиғига масъул бўлганларни «ўз касбига совуққонлик билан қараган аҳмоқлар» деб атади. Aдвокатнинг айтишича, шифокорлар талаб қилган бирорта вазифани собиқ футболчи амалга оширмаган.

Clarin  нашрининг маълум қилишича, Марадонанинг уйга тез ёрдам машинаси жуда кеч келган. Илк ёрдамни қўшни тумандаги шифокор амалга оширган.

Лукени суд ва футболчининг қизлари Марадонанинг солиғи билан жиддий шуғулланмагани учун айблашмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, шифокор деярли бир ҳафта давомида беморнинг аҳволини билан қизиқмаган ва уни кўргани келмаган. Уларнинг сўнгги бор учрашувлари чоғида катта жанжал кўтарилгач, собиқ футболчи Лукени уйидан қувиб юборган. Aйнан ўша воқеадан сўнг, шифокор оғир аҳволдаги беморини кўргани ташриф буюрмаган.

Шундай бўлсада, суриштирув ишлари чоғида 22 ноябрь санасида Марадонани кўриш мақсадида ташриф буюрган Лукени кўрган гувоҳлари топилди. Шифокор Диегонинг ўлимидан 3 кун аввал уни кўрган келган ва анча вақтга қадар суҳбатлашиб ўтирган.

Ушбу воқеага изоҳ берган шифокор бунда ҳеч қандай ўзгача нарса йўқлигини таъкидлаб ўтди.

«3 йиллик ҳамкорлигимиз даврида Марадона мени бир неча бор уйида ҳайдаб чиқарган ва кўп ўтмай ўзи қўнғироқ қилган. У билан сўнгги бор учрашган куним ёдимда. Ўша куни у ҳеч кимни кўришни истамаган эди. Ҳатто қизларини ҳам олдига яқинлаштиргани йўқ. Шу боис, у билан яқиндан гаплашиб қизлари билан учрашишини сўрамоқчи эдим. У эса, мени жуда хунук сўзлар билан ҳақорат қилди. Унинг сўзларига хафа бўлмадим. Сабаби, ўша дақиқаларда барча уни тарк этган эди. Уни бундай аҳволда қолдиришни истамадим.»

20 ноябрь куни шифокор операциядан сўнг қолиб кетган чокларни олиш жараёнида ўзи иштирок этди. Кейин, шифокор у ўз ишини бажарганини, бўёғига Марадонанинг соғлиғига бошқалар масъул эканлигини айтади.

“Биз барчамиз Марадона учун муҳим бўлган қарорни қабул қилиш учун жамландик. Оила аъзолари, психолог ва унинг психиатрлари Диегонинг соғлиғи борасида фикр алмашдик. Уйда даволанишдан ташқари, бизда уни руҳий касаллар ётадиган шифохонага жўнатиш таклифи ҳам бор эди. Aфсуски, мижозим бу вариантни кўриб чиқишни ҳам истамади. Шу боис, уни уйда даволанишига умумий келишган холда рухсат берилди. Биз қўлимиздан келган барча ишни амалга оширдик. Унинг ҳаёт тарзини билган инсонларда юрак тўхтаб қолишини нима учун содир бўлганини  англаш қийин эмас.”

Матбуот анжумани чоғида журналистлардан бири Лукега Марадонанинг ўлимида ўзини айбдор ҳис қилиши билан қизиқди. Шифокор эса, жавоб бериш олдидан ҳўнграб йиғлаб юборди.

«Тўғриси, билмадим… Мен ҳозир у шу ерда бўлишини жуда истар эдим. Бу адолатдан эмас. Шундай бўлсада, ўзимни ҳеч нарса айбдор ҳис қилмаяпман. Унинг ўлимида ҳеч кимнинг айби йўқ. У менга ўз отамдек яқин инсон эди.»

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:58, 30.11.2020.
Ўқилди: 4275 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.