Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Реал» Европа лигасига йўл оладими?

Баҳо:
+ | -

«Реал» Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тури доирасида Украинада "Шахтёр" меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди (0:2).

Мазкур мағлубият туфайли Зидан жамоасининг гуруҳдаги аҳволи қийинлашиб қолди. "В" гуруҳидаги вазият қуйидагича:

Жамоа Ўйин ЮтуқДурангМағ-тТ-НОчко
1 Боруссия М. 5 2 2 1 16-7 8
2 Шахтёр 5 2 1 2 5-12 7
3 Реал Мадрид 5 2 1 2 9-9 7
4 Интер 5 1 2 2 7-9 5

"Мадрид" "Шахтёр"га қарши ҳар икки ўйинда ютқазгани учун очколар тенг бўлганига қарамай, украиналиклардан ортда қолишмоқда. Сўнгги турда тўқнаш келадилар:

9 декабрь, чоршанба
"Реал Мадрид" - "Боруссия Мёнхенгладбах"
"Интер" - "Шахтёр"

1) "Қироллик клуби" сўнгги турда "Боруссия М"ни мағлуб этса, ўз очколарини 10тага етказади ва ЕЧЛ плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

2) "Реал" сўнгги турда дуранг ўйнаса, жамоа тақдири параллел кечадиган "Интер" - "Шахтёр" учрашувида қандай натижа қайд этилишига боғлиқ бўлиб қолади. Демак, сўнгги турда дуранг ўйнаса, жамоанинг очколари 8тага етади. Параллел ўйинда:

a) "Интер" ғалаба қозонса, "нерадзурри" ўз очколарини 8тага етказади. Ўзаро ўйинга кўра, "қаймоқранглилар" гуруҳда 2-ўринни қўлга киритишади.

b) "Шахтёр" ғалаба қозонса, ўз очколарини 10тага етказиб, "Реал"ни ЕЧЛ плей-офф босқичи йўлланмасидан маҳрум қилади. Зидан шогирдлари Европа лигасига йўл олади.

c) "Интер" - "Шахтёр" ўйини дуранг билан тугаса, "нерадзурри" ЕЧЛ билан хайрлашади. "Реал" ва "кончилар"нинг очколари 8тани ташкил қилади. Ўзаро ўйинга кўра "Шахтёр" устунликка эга бўлади. "Мадрид" эса ўз иштирокини Европа лигасида давом эттиради.

3) "Реал" 6-турда мағлубиятга учраса, нариги ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар, жамоа Европа лигасида иштирок этишга мажбур бўлади.

Демак, "Реал Мадрид" Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичига чиқиш учун 2та вариант мавжуд:

A) Жамоа "Боруссия Мёнхенгладбах"ни мағлуб этиши шарт ёки

B) "Боруссия Мёнхенгладбах" билан дуранг ўйнаб, "Интер"нинг ғалабасига умид қилиши керак.

Қолган барча ҳолатларда "Реал" Европа лигаси плей-офф босқичига йўл олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:32, 02.12.2020.
Ўқилди: 9961 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.