Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

«Нефтчи»—«Турон» ўйини машмашаси: Беш киши 15 суткага қамалди, олти кишига нисбатан жиноят иши очилди

Баҳо:
+ | -

Фарғонада 1 декабрь, сешанба куни ўтказилган «Нефтчи»—«Турон» ўйинидан сўнг юзага келган тартибсизликларда иштирок этган беш нафар шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра жанжал оқибатида учрашув бош ҳакамида (Шавкат Насибуллаев) юз қисми лат ейиш ва танасининг шилинмалари, ёрдамчи ҳакамларда (Ришат Нугманов ва Дониёр Сайлавов) эса танага турли кўринишдаги жароҳатлар етказилганлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, оммавий тадбир ўтказилаётган вақтда келиб чиққан тартибсизликларда иштирок этган беш нафар шахс (мухлислар) маъмурий тартибда ушланган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга тақдим этилган.

Мазкур ишга оид ҳужжатлар 2 декабрь, чоршанба куни Фарғона шаҳар маъмурий судида судья Солижон Қурбонов раислигида кўриб чиқилган. Суд қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддасида (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этгани учун беш нафар шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «в» банди (оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу жиноят иши доирасида, шунингдек, 6 нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Улар орасида «Нефтчи»нинг икки футболчиси ҳам бор. Улардан бири жамоа посбони бўлса, иккинчиси ҳакамга зарба берган футболчи — Жамшид Тўрақулов.

Аввалроқ қўлга олинганлар сони саккиз нафар эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»—«Турон» учрашуви тугаганидан кейин «Нефтчи» футболчилари ва мухлислар ҳакамларга ташланди. Вазиятларнинг бирида фарғоналиклар ўйинчиси учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга оёқ билан зарба берган. Кейинчалик ҳакамга зарба берган футболчи 98-рақамли Жамшид Тўрақулов эканлиги маълум бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:32, 02.12.2020.
Ўқилди: 8365 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.