"Рома" ярим ҳимоячиси Амаду Диварага АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Лестер" ва "Вест Хэм" 23 ёшли футболчига таклиф билан чиқишга тайёр.
Хабар қилинишича, трансфер январ ойидаёқ амалга ошиши мумкин.
Transfermarkt портали Диаварани 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, футболчининг "Рома" билан шартномаси 2024 йил июнгача мўлжалланган.