Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Мессига «жаҳон чемпиони» соврини топширилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» сардори Лионель Мессига футбол майдони ва унинг ташқарисидаги фаолияти учун «жаҳон чемпиони» соврини топширилди. Аргентиналик футболчи ўзининг Messi Foundation хайрия жамғармасининг фаолияти учун "Champion for Peace of the Year" совринига муносиб деб топилди.

«Жамиятга узоқ вақтдан бери ёрдам бериб келаётганларни биз ҳис қиляпмиз. Месси эса майдонда фэйр-плейга амалга қилиб, жамиятга ижтимоий ҳисса қўшмоқда», — деди Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси, Монако князи Альбер II.

«Мессини «Жаҳон чемпиони 2020» бўлгани билан табрикламоқчиман. Уни «Жаҳон чемпиони» клубига қабул қилиш мен учун фахрли. Ушбу соврин унга нафақат футбол майдонидаги ҳалол ўйин, ҳурмат ва сабр, балки болалар ҳуқуқига садоқати учун берилди», — деди «Peace and Sport» ташкилоти президенти ва асосчиси Жоэль Бузу.

«Ушбу совринни қўлга киритиш мен учун фахрли. Ўзгаларга ҳурматни мен болаликда ўрганган ва буни футбол майдонида қўллайман. Тан олинган ҳалол ўйинчи бўлиш ёқимли. Мен «Peace and Sport» ва Монако қироли Альберта II'га миннатдорчилик билдираман. Қийин аҳволга тушиб қолган инсонларни қўллаб-қувватлар ва уларни руҳлантиришда давом этаман», — деди Месси.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 09:18, 19.12.2020.
Ўқилди: 10017 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.