Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Миср собиқ футболчиси: "Салоҳ "Ливерпул"да бахтли эмас"

Баҳо:
+ | -

Миср терма жамоаси собиқ футболчиси Муҳаммад Абутрика ўз ватандоши Муҳаммад Салоҳнинг «қизиллар» сафида бахтли эмаслигини айтмоқда.

«Салоҳ ҳозир "Ливерпул"да бахтли эмас. У менга бунинг бир қанча сабабларини ҳам айтган. Лекин бу сир. Мен буни оммага ошкор қила олмайман.

Клопп сўнгги пайтларда Салаҳга анча эътиборсиз. Мураббийнинг кўп режаларидан у жой олмаяпти. Масалан, "Митьюлланд"га қарши юлдузларсиз кечган баҳснинг бирида унга сардорлик боғичи берилмади. Бу эса иқтидорли футболчи учун кучли босим.

Лекин мен унга бир нима деб маслаҳат бера олмайман. У профессионал. Барчасини ўзи ҳал қилишига ишонаман.

Эслатиб ўтамиз, Муаҳаммад Салоҳ "қизиллар" сафига 2017 йилда "Рома"дан кўчиб ўтган бўлиб шу пайтгача клуби сафида 173 та баҳсда 110+45 натижани қайд этган.

Киритилди: 14:29, 21.12.2020.
Ўқилди: 2640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик