Жорджиньо Вейналдум мавсум якунига кўра, энг талабгор футболчига айланади. Чунки, нидерландиялик футболчи келаси йилнинг ёзида эркин агентга айланади.
Аввалига уни «Барселона»га ўтиши тахмин қилинган эди. Бироқ, Каталония клубидаги ноаниқлик ушбу трансфернинг амалга ошмаслигига сабаб бўлмоқда. FCinternews нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, «Интер» январь ойида футболчи билан музокараларни бошламоқчи.
Ушбу трансфер катта эҳтимол билан Кристиан Эриксенни "Интер"дан кетганидан кейин амалга ошиши кутилмоқда. Вейналдумни жамоага олиб келиш айнан жамоа бош мураббийи Контенинг ғоясидир.
30 ёшли Вейналдум тўрт йиллик шартномага имзо чекмоқчи.