El Mundo Deportivo нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Мадриднинг "Атлетико" клуби "Милан" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглуни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Туркиялик футболчи ҳали "россонерлар" билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришмади, шу сабабли, у келаётган ёзда эркин агентга айланиши мумкин.
Бироқ, муаммо шундаки, "матрасчилар" футболчига 3,5 миллион евро йиллик маош таклиф қилишмоқчи, бироқ футболчи эса йилиги 5 миллион евро маош талаб қилмоқда.