УЕФА раҳбари Александер Чеферин Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес Европанинг бой клублари ўртасидаги тузиладиган Суперлига ғоясини тадбиқ қилгани учун кескин танқид остига олди.
«Флорентино Перес Суперлига ҳақида сўнгги 30 йилдан бери орзу қилиб келмоқда. Каталониянинг «Барселона» клуби президентлигига номзод икки нафар шахс, «Бавария», «Ювентус» ва Анлия клублари Суперлига ташкил қилинишига қаршилик қилмоқда. Пересни фақатгина бугунги кун ўйлантиради, лекин у узоқ йиллик режалар ҳақида ўлаймайди. Нима бўлган тақдирда ҳам ушбу формат 2024 йилгача қолади. Унгача эса барча телевизион ҳуқуқлар сотиб бўлинган», - деди Чеферин 24.ur билан суҳбатда.