Англиянинг "Вест Бромович" клуби бош мураббийи Сэм Эллардайс «Лидс» жамоасидан қабул қилиб олинган қақшатгич зарбадан кейинги фикрларини билдирди.
«Бундан автогол исталган ўйинда киритилиши мумкин. Улар кутилмаганда бўлади, лекин қачон содир бўлса ҳам футболчилар ўзларини қўлга олиши ва курашишда давом этиши керак.
«Лидс» - ажойиб жамоа. «Ливерпул»га қарши ўйиндан кейин бироз ҳаяжонландик, лекин ҳеч нарса содир бўлмади. Бугун биз тўғри ҳимояланишни билмадик.
«Лидс» бизни ҳар томонлама мағлуб этди, улар 5:0 ҳисобидаги ғалабага лойиқ эди. Бундай ёмон ўйинни кўриб ваҳимага тушдим. Хатоларимизни бартараф этиш учун жуда кўп ишлашимиз керак. Мукамаллик - биз учун ҳамма нарсани англатади. Биз изчилликка эриша олмаяпмиз.
Қачонки тўпни йўқотганимизда ҳимояланишга ҳаракат қилдик, бироқ, жуда ёмон ҳаракат қилдик, ҳеч қандай балансни ушлай олмадик.
Биз бундай хатога қайтиб йўл қўймаслигимиз керак. Бу шунчаки шармандали», - деди Сэм Эллардай Amazon Prime билан суҳбатда.