Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Сульшер: «Бир йилда ўйинимиз анча ўсди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия чемпионатининг 17-тури доирасида бўлиб ўтган «Астон Вилла»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида
«Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Яхши ўйин намойиш этиб, кўп вазиятлар яратдик. Учрашув сўнгида эса Эрик Байи фантастик сэйв намойиш этиб, тўпни қайтариб қолди. Натижада 2 очкони қутқариб қолдик.

Эҳтимол, ўйин ҳаддан ташқари очиқ бўлган бўлиши мумкин, аммо вазиятлар бўйича устунлик бизда бўлди. Биз голивудча паслар билан ўйнадик.

Бруну Фернандеш пенальтидан ураётган голлар ҳақида
«У пенальти тепишни истайди, бу эса муҳим. У хато қилишдан қўрқмайди. У ўзига жуда ишонгани учун пенальтини тепмоқда».

«Ливерпуль» билан очколар тенглашгани ҳақида
«Албатта, амалга оширилаётган ишлардан хурсандмиз. Бир йилда ўйинимиз анча ўсди. Бир йил аввал «Арсенал»га ютқазгандик. Формага киряпмиз ва кучли бўлиб боряпмиз.

Сафимизда йигитлар ўрганишда давом этишяпти. Бу муҳим. Улар кундан-кунга яхшироқ бўлишга интилишяпти».

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:44, 02.01.2021.
Ўқилди: 5972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.