Португалиянинг "Порту" клуби ҳужумчиси Халк жамоасини ўзгартириши мумкин эканлигини тасдиқлади.
Сўнги вақтларда Халкнинг бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар кўпайганди. Бу гаплар бекорга тарқалмаганини футболчининг ўзи ҳам тасдиқлади. Бу ҳақда гапирар экан, у, жумладан шундай деди:
"Келажакда нима бўлиши мумкинлигини олдиндан айтиб бўлмайди. Шартномам бўйича мен ҳали яна тўрт ярим йил "Порту"да ўйнашим керак. Аммо агар яхшироқ таклиф чиқиб қолгудек бўлса бошқа клуб билан муаммосиз келишувга эришиш мумкин. Агар бундай таклиф чиқмай қолса, ҳечқиси йўқ. Мени бу ерда ҳаммаси қониқтиради. Оиламга ва менга шахар жуда ёқади."