"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг "Фенербахче"га ўтиши коронавирус пандемияси туфайли ортга сурилмоқда. Бу ҳақда "Sky Sports" хабар тарқатди.
Манбага кўра, 32 ёшли футболчи хавфсизлик протоколига амал қилиши ва карантинда бир ҳафта ўтириши керак. Ўзилнинг карантин муддати 22 январь, жума куни якунига етади.
Месут ўша куни тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг германиялик футболчи билан шартнома имзоланади.