«Тоттенҳэм» собиқ бош мураббийи Ҳарри Реднапп «шпорлар» сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган ҳужумчи Гарет Бэйл ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Агар «Тоттенҳэм»да бўлмаса, у яна қаерда ўйнамоқчи? Балки, осон вариантни танлаш яхшидир — Америка ёки Хитой?
Бэйл ўз ўйини билан Моуриньони ишонтира олмаётгани яққол кўриниб турибди. Ҳурматсизлик қилмоқчи эмасман, аммо шундай тасаввур борки, у ҳатто бутсалари ипини боғлашга ҳам қодир эмасдек. Бэйл «Тоттенҳэм»га худди ўзга сайёрадан келиб қолганга ўхшайди.
Уни олиб келиш Моуриньонинг фикрими ёки йўқ, билмайман. Кўринишидан, Бэйл Жозега ёқади деб бўлмайди. Катта эҳтимол билан уни Даниэль Леви («Тоттенҳэм» президенти — изоҳ «Дарё») қайтарган", — деди Ҳарри Реднапп.
Бэйл 2020 йилнинг ёзида «Реал»дан ижара асосида «Тоттенҳэм» сафига келиб қўшилди. Уэльслик футболчи лондонликлар сафида жорий мавсум 14 ўйин ўтказиб, 4 та гол уришга эришди.