Кириш Регистрация
11/11 00:45 Интер 1-1 Наполи
11/11 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Барселона

Марат Мифтахуддинов: «Рақиб кучсиз кўринди»

Баҳо:
+ | -

«Ҳоким Кубоги»нинг чорак финалидан ўрин олган «Бунёдкор» - «Нур Баткен» (5:0) учрашувидан кейин жамоамиз мураббийи Марат Мифтахуддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ярим финалга чиқдик, албатта бундан хурсандмиз. Бугунги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Рақиб дарвозасини беш бор ишғол қилдик. «Нур Баткен» футболчилари гуруҳ ўйинларида катта куч сарфлаб юборганми ёки жисмоний томондан ҳали тайёрмасми, ҳайронман, бугун анча кучсиз кўринди. Бунинг сабабини билмадим. Ҳатто биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди. Лекин вазиятлардан фойдалана олмадик. Танаффусдан кейин деярли ҳар бир хафвли ҳужумимиз голга айланди ва ҳисоб йирик кўриниш олди. Ярим финалда «Нефтчи» билан ўйнамиз. Бу беллашув қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Финал остонасига етиб келдикми, энди ортга қайтмаймиз.

Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати
Киритилди: 18:22, 30.01.2021.
Ўқилди: 1520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.