Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Локомотив”, “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор”дан миллий терма жамоагача. Қувондиқ Рўзиев билан катта интервью

Баҳо:
+ | -

Юртимизда кўзга кўринган футболчиларидан бири Қувондиқ Рўзиев билан интервью ташкиллаштирдик.

Биламиз, Жарқўрғондан Илҳом Шомуродов, Баҳодир Аннаматов, Элдор Шомуродов, Қувондиқ Рўзиев каби футболчилар етишиб чиққан. Келинг суҳбатимиз бошида ўзингиз туғилиб ўсган жой ва у ердаги миллионлар ўйинига нисбатан яратилган муҳит ҳақида тўҳталиб ўтсангиз.

- Ассалому алейкум. Сурхондарёдан аввалдан ажойиб футболчилар етишиб чиқган. Мисол учун Вали Келдиев, ака-ука Бозоровлар, Аннаматовлар, Илҳом Шомуродов, суперлигамизда тўп суриб келаётган Сардор Абдураимов, Италияда ўзини ҳар томонлама кўрсатиб, номдор клублардан таклиф олаётган футболчи ва нафақат Сурхондарё, балки ўзбек футболининг юзи деб айта оладиган Элдор Шомуродовларни мисол қилиб келтириш мумкин. Мен Жарқўрғон туманида туғилиб ўсганман. 7 ёшимида дадамнинг ишлари Термиз шаҳрига кўчганлиги сабабли Тезрмизда яшай бошлаганмиз. Жарқўрғондаги шароитга келадиган бўлсак, пойтахт билан солиштиганда жуда ҳам қониқарсиз деб айта оламан. Сурхандарёдаги шароит футбол учун ва футболчи етишиб чиқиши учун ҳозиргача мукаммал тарзда ривожланмаган.

Қувондиқ Рўзиевнинг болалик даврлари қандай ўтган?

- Болалигимда сариқ касали билан оғриганман. Касалликнинг оғирроқ даражасини бошимдан ўтказганим ва дадамнинг ўзлари ҳам шифокор бўлганликлари учун менга футбол ўйнашни тақиқлаб қўйишган эди. Хаттоки кўчадаги болалар билан ҳам ўйнатишмас эди. Бу вазият 4-синфни тамомлашимга қадар давом этган. 5-синфга ўтиш пайтида бобом мени футбол интернат мактабига ўқишга олиб борганлар. У ерда 1 йил ўқиганимдан кейин, ўзимнинг қизиқишларим туфайли “Пахтакор” академияси ва Республика Олимпия Заҳиралари коллежига кўрикдан ўтиш учун Тошкентга келганман. Аллоҳга шукурлар бўлсинки, ҳаммаси ижобий якунланган ва шу тариқа кейинги фаолиятим пойтахт билан боғлиқ бўлиб кетди.

2014-2017 йилларда Тошкентнинг “Локомотив” клубига тегишли бўлгансиз. 2015-йили ижара асосида водий клубида ўйнадингиз. “Темирйўлчилар”дан кетишингизга сабаб нима эди?

- Ўша пайтлар ички чемпионатимиз Олий лига деб аталарди. Локомотив клубида дебют учрашувимни ўтказганман. 2014-йилги мавсум оҳирида оғир жароҳат олиб, “Локо” машғулотларида ва клубнинг хориждаги ўқув йиғинларида қатнаша олмаган эдим. Индивидуал тарзда шуғулланиб юрганимда “Қўқон1912” жамоасидан менга таклиф келиб тушди. Аниқроқ айтадиган бўлсам, Рустам ака Абдуллаев Вадим Карленович билан телфон орқали суҳбатлашиб, мени Қўқонга олиб кетишга руҳсат сўраганлар. 2015-йили “Қўқон1912” жамоаси Олий лига йўлланмасини қўлга киритганди. Шундай қилиб у ерда ижара асосида тўп сурдим.

“Қўқон1912” таркибида ниманинг ҳисобига ўсишга эриша олдингиз ва у ердаги фаолиятингиздан қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Қўқонда ўйнаб кетиш нисбатан осонроқ. У ерда ажойиб коллектив йиғилган. Жамоадошларим бир-бирлари билан жуда ҳам аҳл ва бир оиладек, ака-укадек бўлиб кетишган.. Шуни эвазига ҳам “Қўқон” Жамоасига киришиб кетиш, ўз ўйинимни топиш осонроқ бўлди. Қўқондаги фаолиятимга келадиган бўлсак, оғир кунлар бўлди, шу билан бирга ўзига яраша қувончли кунларни ҳам кўрдим. Мисол учун ўтган мавсум 5-ўринни қўлга киритиб, клуб тарихида иккинчи бор ушбу натижани такрорладик. Қўлдан келганича ҳаракат қилдик, чунки мавсум оҳирида кўп футболчилар жароҳат олишган эди, таркибда 11-12 нафар асосий футболчилар бор эди ҳалос.Юзага келган ёқотишларни кўпроқ ўрин босарлар таркиби билан тўлдиришга ҳаракат қилинди. Шуни ҳисобига ҳам муҳум учрашувларда очколарни бой бериб қўйдик деб ўйлайман. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам буларнинг бари қайсидир маънода жамоанинг ўсиши учун ўз хиссасини қўша олди. “Қўқон1912” жамоасидаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қила олдим деб айта оламан. Чунки бу жамоа таркибидаги ўйинларим туфайли терма жамоа даражасигача етиб чиқдим ва озми кўпми терма жамоа либосини кия олдим. Клуб раҳбариятига, мураббийларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Чунки уларнинг ёрдамисиз бу даражага етиб кела олмас эдим. “Қўқон” клубининг келгуси ишларига омад тилайман. Ўйлаган ниятларига, мақсадларига етиш насиб қилсин.

Негадир юртимиз футболида трансферлар амалга оширилса, унинг миқдори оммага ошкор этилмайди ва сир тутилади. Қувондиқ Рўзиевнинг “Қўқон1912” дан “Навбаҳор”га кўчиб ўтиши неча пулга тушди?

- Сир эмаски, асосан футболчилар жамоалар билан бир йиллик шартномалар тузишади. Улар клубда ўз ўрнини топа олмаган бўлиши мумкин ёки бошқа кучлироқ жамоадан таклифлар тушиши мумкин. Ўшани эвазига кўп футболчиларнининг бир жамоадан бошқа жамоага кўчиб ўтиши текинга тушади, яъни трансферлар амалга ошмайди. Менда ҳам ҳудди шу ҳолат. Одатда бир йиллик шартнома тузардим, ўтган мавсум ҳам шундай қилган эдим. Йилни оҳирида бир неча яхши жамоалардан таклифлар тушди. “Локомотив”га ўтиб кетишим ҳам мумкин эди, лекин раҳбарият билан гаплашганимда яна бир йил “Қўқон”да ўйнаб беришимни айтишди. Шунинг учун “Темирйўлчилар” таклифини қабул қила олмадим. “Локомотив” клубига таклиф билан чиқганлиги учун ва қароримни тўғри тушунганлиги учун раҳмат айтмоқчиман. Орадан бир неча кун ўтгач “Навбаҳор”дан таклиф тушди. Наманганликларга “Қўқон” клуби раҳбарияти билан келиша олишсагина “Лочинлар” таркибида ўйнай олишим мумкин эканлигини тушунтирдим. Маълум бир вақт давом этган музокаралардан сўнг “Навбаҳор” клубига ўтдим.

Куни кеча “Навбаҳор”нинг 10-рақамли футболчиси Азиз Турғунбоев “Пахтакор” клубига кўчиб ўтди. Сиз “Қўқон1912” таркибида айнан шу рақамда тўп сургансиз. Балки “Лочинлар” таркибида ҳам 10-рақамда ҳаракат қиларсиз?

- Азизнинг “Пахтакор” жамоасидаги фаолиятига омад тилайман. ОЧЛда ўзини ҳар томонлама кўрсатиб Европа жамоаларида ўйнаш насиб қилсин. Рақамга келадиган бўлсак, тўғри, “Қўқон”да 10-рақам остида тўп сурганман. Лекин “Навбаҳор”да қайси рақамни танлаш ҳақида ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Ҳозир асосий эътиборимни футболчилар билан тезроқ бир оила бўлиш ва машғулотларни мукаммал даражада қилиш учун қаратганман. Албатта ҳаммасини вақти келади, раҳбарият билан келишган ҳолда ўзимга мос рақамни танлашга ҳаракат қиламан.

“Навбаҳор”нинг янги мавсумга тайёргарлиги қандай кечяпти ва раҳбарият томонидан қандай натижани қўлга киритиш талаб қилиняпти?

- Янги мавсумда ҳудо хоҳласа жамоа олдига Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиш учун бериладиган йўлланмалардан бирини қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Кучли учликка киришни мақсад қилганмиз. Албатта шароитлар ҳам шунга яраша яратиб берилмоқда. Ҳамма нарса ўз ўрнида, ўз вақтида амалга ошириляпти. Қишда кўп жамоалар суний майдонларда машғулот олиб боради, шунга қарамасдан раҳбарият томонидан машғулотларни табиий майдонда амалга ошириш учун ҳамма ишлар қилиняпти. Ундан ташқари, меҳмонхоналар, озиқ-овқат борасида ҳам ҳеч қандай муаммолар йўқ. Хорижда йиғин ўтказишни режалаштирганмиз. У ерда кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишни мақсад қилганмиз. Шу орқали янги мавсумни юқори формада бошлашни мақсад қилганмиз. Ҳудо ҳоҳласа раҳбарият яратиб бераётган шароитларга жавобан ўз ўйинларимиз билан уларни хурсанд қилиш ниятидамиз.

Бугунги кунда миллий терма жамоамизда юзага келган рақобат анчагина кучли. Олдимизда муҳум ўйинлар кутиб турибди. Агар терма жамоадан таклиф олсангиз, ўзаро рақобатда ютиб чиқа олишингизга қанчалик ишонасиз?

- Очиғини айтсам миллий терма жамоа ҳақида гапиришга мен учун ҳали бироз эрта деб ўйлайман. Миллий терма жамоа таркибида адашмасам ўртоқлик ўйинларидан ташқари биргина расмий учрашувда иштирок этганман ҳалос. Тўғрисини айтсам рақобатдан қўрқмайман, лекин бугунги кунда терма жамоамиз учун марказий ярим ҳимоя чизиғидаги номзодлар асосан Суперлигамиздан кучлироқ бўлган хориж чемпионатларида тўп суриб келишмоқда. Ярим ҳимоямиз Ўзбекистоннинг энг кучли чизиғи ҳисобланади. Яққол мисол Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг юраги, юзи. шунингдек Остон Ўрунов, Икром Алибоев, Жамшид Искандаров, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Азиз Ғаниев каби футболчиларни кўрсатиш мумкин. Шахсий фикримни айтадиган бўлсам терма жамоадан таклиф олишни ўзи ҳам осон бўлмайди.

Қувондиқ Рўзиевнинг ўзи ўйнаган футболчилардан иборат бўлган рамзий терма жамоасига қайси ўйинчилар ва мураббийлар киради?

Дарвозабон: Игнатий Нестеров
Ҳимоячилар: Чапда Александр Мезляков , ўнгда Мурод Холмуҳаммедов, марказда Ислом Тўҳтахўжаев
Ярим ҳимоячилар: Темур кападзе, Сервер Жепаров, Икром Алибоев
Қанотлар: ўнгда Жавоҳир Сиддиқов, чапда Жалолиддин Машарипов
Хужумчилар: Марат Бекмаев, Темурхўжа Абдуҳолиқов
Бош мураббий: Мени ўз фарзандидек кўриб, менга ёшлигимдан футбол сир асрорларини ўргатиб келган ва ҳозиргача ўз маслаҳатларини бериб турадиган инсон, бугунги кундаги “Сурхон” жамоаси ёрдамчи мураббийи Рустам ака Орипов

Суҳбатимиз сўнгида муҳлисларга қандай тилакларингиз бор ва улар бу мавсумда сиздан нималарни кута олишади?

Мухлисларга энг аввало сиҳат-саломатлик тилайман. Барчамиз пандемия даврида яшаяпмиз. Шу сабабли ўзларини ва оила аъзоларини эҳтиёт қилишларини сўраб қоламан. Бу йил насиб қилса “Навбаҳор” жамоаси ўз олдига қўйган мақсадини амалга оширади. Иншааллоҳ ўз ўйинимизга ишонамиз ва муҳлисларни ҳам ишонтира оламиз. Янги мавсумда ўзимнинг ёрқин ҳаракатларим билан муҳлислар кутган ўйинларни намойиш қилиш орқали уларнинг қалбидан чуқур ўрин олишни асосий мақсад қилиб қўйганман. Бу йўлда кўпроқ меҳнат қилиб, муҳлислар олдида ва қолаверса раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлишига ваъда бераман.

Иброҳим Жалолов суҳбатлашди

Киритилди: 16:05, 31.01.2021.
Ўқилди: 3872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.