19 ёшли ярим ҳимоячи, «Тоттенхэм»нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг ўғли - Маурицио Почеттино Лондоннинг «Уотфорд» клубига кўчиб ўтди.
Маурицио «Тоттенхэм» тизимида 2015 йилдан бери ўйнаб келаётганди. Жорий мавсум 19 ёшли футболчи «Тоттенхэм»нинг ёшлар жамоаси таркибида 8 та учрашувда майдонга тушганди.
Эслатиб ўтамиз, Маурисио Почеттино «шпорлар» таркибини 2019 йили тарк этганди ва айни пайтда "ПСЖ"ни бошқармоқда.