Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ҳоким кубоги-2011. «Истиқлол» пенальтилар сериясида «Қўқон-1912»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

"Вилоят ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг ярим финалида «Қўқон-1912» “Истиқлол” клубига қарши майдонга тушди. Учрашув кутилганидек шиддатли ҳужумлар остида бошланди.

Қўқонликларнинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олди. "Қўқон-1912" 11-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси аниқ бўлди. Рақиб посбони тўпни катта қийинчилик билан бартараф этди. 16-дақиқада "Истиқлол" ҳисобни очди. Элёр Мамасолиев юзага келган имкониятдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол этди.

26-дақиқа ҳисоб тенглашди. Сардор Азимовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рақиб посбонини ожиз қолдирди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Ойбек Рустамов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Голдан руҳланган Ашурматов шогирдлари бир неча бор “Истиқлол” дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа илк дақиқалардан ҳужумкорликка зўр беришди. 65-дақиқада қўқонликлара яхши вазиятга эга бўлишди. Собит Синдаровнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. Орадан икки дақиқа ўтиб, муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

72-дақиқада "Истиқлол" ҳисобни тенглаштиришди. Даврон Исақов гол муаллифига айланди. 86-дақиқада "Қўқон" жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. Сўнгги дақиқада Холмуҳаммедов ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди. Унинг жаримадан йўллаган зарбасини Турдалиев маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди.

Регламентда плей-офф босқичида ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланса, пенальтилар сериясига мурожаат қилиниши белгилаб қўйилганди. Шунинг учун футболчилар дарҳол пенальтилар сериясини бошлаб юборишди. Пенальтилар сериясида “Истиқлол” жамоаси ғалаба қозонди – 5:3 ва финалга йўлланма олди. Финалда "Бунёдкор" ва "Истиқлол" учрашадиган бўлди.

"ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ- 2021"
ЯРИМ ФИНАЛ
«Истиқлол» - «Қўқон-1912» - 2:2 (1:2). Пенальтилар серияси – 5:3.
Голлар: Элёр Мамасолиев(16), Даврон Исақов (72).  -   Сардор Азимов(26), Ойбек Рустамов (27)
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 13. Сардор Азимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Мўмин Мелиев.
Захира: 16. Элдор Адҳамов, 46. Хуршид Хўжаев, 4. Собит Синдаров, 5. Сардор Етовқўзиев, 10. Рустам Абдуҳамидов, 17. Шоҳруҳ Холматов, 19. Фарҳод Бекмуродов, 37. Муҳсин Норматов.
“Истиқлол”: 45. Фаррух Турдалиев, 2. Аҳрор Ўктамов, 5. Абдуҳолиқ Қурбонов, 6. Мансур Саидов, 8. Сардор Сотволиев, 9. Павел Смольяченко, 10. Даврон Исақов, 11. Шохрух Бойқўзиев, 17. Анвар Ҳожимирзаев, 20. Дилёр Ирматов, 27. Элёр Мамасолиев.
Захира: Улуғбек Абдуллаев, 4. Иқбол Бобохонов, 13. Асилбек Алихонов, 14. Илҳом Ваҳобов, 15. Муйдин Мамазулунов, 19. Хушнуд Бозоров, 23. Достон Ўринбоев, 26. Раҳматилло Ўктамов, 29. Миржажол Неъматов.
Ҳакамлар:Эрлон Норбоев (Ош), Шоҳруҳ Аъзамов (Фарғона), Исмоил Толибжонов (Ош), Азизбек Исҳақов (Фарғона).
Назоратчи: Хакимжон Файзиев.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 20:35, 01.02.2021.
Ўқилди: 1822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.