Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи беллашувларига тайёргарлик режасидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.
Миллий терма жамоамиз 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида машғулот олиб боради ва йиғин давомида учта ўртоқлик ўйини ўтказилиши режа остига олинган.
Бош мураббий Вадим Абрамов ушбу йиғинга 25 нафар футболчини жалб этди.
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив")
Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Иброҳимхалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Ислом Тўхтахўжаев ("Шенянг Урбан", Хитой)
Ярим ҳимоячилар: Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Одил Аҳмедов ("Тианцзин Теда", Хитой), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор"), Вагиз Галиулин ("Нефтехимик"), Ҳусниддин Ғофуров (АГМК), Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912")
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив"), Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор")