Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Криштиану Роналду ҳақида 30та қизиқарли факт

Баҳо:
+ | -

Кеча ўз 36 ёшини қарши олаётган португалиялик суперюлдуз Криштиану Роналду ҳақида сиз билмаган 30та маълумотни берамиз.

1. Унинг тўлиқ исми Криштиану Роналду дос Сантос Авейру, аммо мухлислар учун оддийгина Криштиану Роналду.

2. Унинг исмини отаси қўйган. ўша пайтдаги АҚШ президенти Роналд Рейган шарафига шунақа исм танлашган. Аммо Роналдунинг отаси Рейганнинг сиёсатини эмас, аксинча унинг кинодаги севимли актёри бўлган.

3. Криштиану ошпаз Мария Доларес дос Сантос Авейру ҳамда боғбон Хосе Динис Авейрунинг кенжа фарзанди. Унинг битта акаси Уго ва иккита опаси Элма ва Лилияна Катия бор.

4. Роналдунинг ёшлиги камбағалликда ўтган. Болалигида ака-укалари билан ётоқхонада ҳам яшаганлигини айтиб ўтган.

5. Португал саккиз ёшида "Андориня" ҳаваскорлар жамоасида тўп тепган.

6. Криштиануга болалигида "йиғлаётган бола" деган лақаби бўлган. Унинг онаси Долорес Авейру шундай дейди: "У мактабдан қайтгандан сўнг, мен унга уй вазифасини тайёрлашни айтардим. Аммо у деразадан ошиб тушиб, футбол майдонига қочиб кетган. Кўп ҳолларда гол уролмагани учун йиғлаб келарди. Шу сабабдан уни ёшлигида "йиғлаётган бола" ёки "кичкина ари" деб аташарди, чунки уни майдонда ҳеч ким тутолмаган.

7. Роналду 14 ёшида мактабдан ҳайдалиб кетган. Бунга сабаб у ўқитувчисига стул отиб юборган. Футболчи бундай қилишига сабаб ўқитувчиси унга нисбатан ҳурматсизлик қилганини айтиб ўтган. Бу салбий нарса бўлишига қарамай, бу ҳодиса унинг ҳаётида катта бурилишга сабаб бўлган. Кейинчалик онаси унга бор эътиборини футболга қаратишга ундаган.

8. Роналду маҳаллий "Насьонал" жамоаси билан илк шартномасини имзолайди. Кейинчалик, "Спортинг CП" жамоаси машғулотларига қатнаша бошлайди, бироз вақтдан сўнг у номаълум сумма билан шартнома имзолайди. Лиссабоннинг "Спортинг"даги биринчи мураббийи Пауло Кардосо шундай дейди: "У тўпни қўлга киритгач, икки ёки уч футболчининг олдидан ўтиб кетди. Ўйин охирида унинг атрофида футболчилар тўпланишди, улар унинг ўзига хос бола эканлигини айтишган эди".

9. Ўсмирлик чоғида у спорт залида икки оёғида тош билан кўпроқ ишлаган, сўнгра тўп билан дриблинг бўйича шуғулланарди. Роналду оғирлик билан машқ қилиш унинг ўйин техникасини яхшилайди деб ўйлаган.

10. 15 ёшида Роналдуга юрак касаллиги ташхиси қўйилган, бу ҳолат уни футбол ўйнашдан воз кечишга мажбур қилиши мумкин эди. У операцияни ўтказди, унда лазер ёрдамида юракнинг муаммосини келтириб чиқарадиган жойни тозалади. Операция эрталаб бўлиб ўтди ва Роналду тушдан кейин касалхонадан чиқди. У фақат бир неча кундан кейин машғулотларни давом эттирган.

11. Криштиану ўзининг ҳаёти давомида энг яқин дўстларидан бири Алберт Фантрауга қарздор эканлигини тан олади. "Менинг ютуғим учун дўстим Албертга миннатдорчилик билдиришим керак. Биз ёшлар клубида бирга ўйнардик. "Спортинг"дан одамлар келганида, улар ким кўпроқ гол урган бўлса, уларнинг академиясига қабул қилинишини айтишди. Биз ўша ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик, мен биринчи голни урдим, Алберт бош билан зарба бериб, иккинчи голни урди, учинчиси эса барчани ҳайратга солган гол эди. Алберт рақиб футболчиларидан бирин-кетин ўтиб кетди. Мен унинг ёнида югуриб юрдим, у дарвозабонни айланиб ўтди. Фантрауга шунчаки тўпни бўш дарвозага киритиш керак эди. Аммо, у менга узатди ва мен гол урдим. Мен академияга қабул қилиндим. Учрашувдан кейин унинг ёнига бориб, "нега" деб сўрадим, у жавоб берди: "Сен мендан яхшироқсан". Бир неча йил ўтгач, журналист Албертнинг уйига бориб, воқеа ҳақиқат ёки йўқлигини сўради. У буни тасдиқлади. Шунингдек, у ўша ўйиндан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаганини ва ҳозирда у ишсизлигини айтди. “Аммо бундай ажойиб уйни, машинани қаердан олдингиз? Сиз бой одамга ўхшадингиз. Сиз ҳам оилангизни боқасиз... Буларнинг барчаси қаердан?.. "Алберт мағрур жавоб қилди: "Бу Криштианудан".

12. Унинг "Спортинг Лиссабон"даги биринчи дебют ўйини 17 ёшида Португалия Суперлигаси чемпионатидаги жамоага қарши ўйинга тўғри келди. Бу сафарнинг бошланиши бўлиб, уни энг буюк футболчилардан бирига айлантиради.

13. "Манчестер Юнайтед" 2003-йилда уни сотиб олиш учун 12 миллион фунт тўлаган. Бу унинг ёшидаги футболчи учун рекорд нарх.

14. Сер Алекс Фергюсон Роналдуга 7-рақамли футболкани топширишда ҳеч иккиланмади. У шундай деди: "Бизда хаёлий 7-рақамлар бор эди, Брян Робсон, Эрик Кантона, Девид Бекхем, баъзилари бу формани хоҳламасди, аммо 18 ёшида ҳам ўзига бўлган ишонч катта бўлган футболчи учун бу ажойиб рақам. Роналду эса 2004 йил рақамига мос равишда ҳаракат қила бошлади. Англия кубоги финалида жамоанинг дастлабки учта голини урди ва чемпионликни қўлга киритишда ёрдам берди.

15. 2006-йилда Роналду Португалиянинг Мадейра оролида "CR7" номи остида мода бутигини очди. Роналду ўз бизнесини 2008 йилда Лиссабонда иккинчи кийим бутиги билан кенгайтирди. Дўконларда олмосли камарлар, чарм чўнтаклар билан жинси шимлар ва патентланган лоаферлар мавжуд эди.

16. 2008-йилда, беш йиллик 31 миллион фунт стерлинглик шартномани имзолаганидан бир йил ўтиб, Роналду гол уриш бўйича бўйича рекорд ўрнатди (42) ва ўзининг дастлабги "олтин тўп"ига эга бўлди.

17. Унинг "Манчестер Юнайтед"га бўлган садоқати сўроқ остида эди ва 2009-йилда Испаниянинг "Реал Мадрид" футбол клуби уни сотиб олиш учун "Юнайтед" га рекорд даражадаги сумма 131 миллион доллар тўлашга рози бўлди. "Мен клубда муваффақият қозонишим учун улар мендан кўп нарсани талаб қилишларини биламан ва “Манчестер Юнайтед"га қараганда анча кўпроқ босим ўтказишимни биламан", - дейди Роналду журналистларга.

18. Роналду 2010-йил 3-июлда ота бўлганини эълон қилди. Унинг "Facebook" ва "Twitter”даги расмий саҳифаларида ўғлининг туғилиши ҳақида маълумот берилади. Криштиану исмли бола Роналдунинг қўлида тарбияланади. Онаси официант, у илгари қисқа вақт давомида бу қиз билан учрашган.

19. 2010-йил июнь ойида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик пайтида Роналду Стивен Жеррард, Пеле ва Девид Бекхемдан кейин Лондонда мумдан ишланган ҳайкали бор тўртинчи футболчига айланди.

20. Роналду илгари инглиз моделлари Элис Гудвин ва Гемма Аткинсон билан учрашган. 2010-йилдан у россиялик модел Ирина Шайк билан учрашган. Ҳозирги кунда аргентиналик Жоржино Родригес билан муносабатда бўлиб турибди.

21. Роналдунинг "Лаҳзалар" деб номланган таржимаи ҳоли 2007-йил декабрда нашр этилган.

22. Португалиянинг Фунчал шаҳрида унга бағишланган Музей CR7 номли музейи мавжуд бўлиб, унда унинг кубоклари, нодир фотосуратлари, медаллари ва футболчига тегишли кўплаб нарсалар мавжуд.

23. 2011-йил декабрь ойида Криштиану "Heads Up with Cristiano" деб номланган iPhone ўйинини бошлади. Ўйин RockLive дастурчиси томонидан яратилган.

24. Шунингдек, у хайрия қилиб ҳам туради. 2012-йил ноябрь ойида Роналду 2011-йилда ютган олтин бутсасини 1,5 миллион еврога сотди ва Ғазодаги болалар мактабларини молиялаштириш учун пул берди. 2012-йил декабрь ойида Роналду ФИФАнинг "Соғлиқни сақлаш учун 11" дастурига қўшилди.

25. Роналду бир мавсумда Олимпиада спринтерига қараганда 900 баробар кўпроқ югуради.

26. Унинг эркин зарба бериш тезлиги тахминан 13,1 км/сонияни ташкил этади, бу тахминан космос шутлининг учириш пайтидаги тезлик билан таққосланади.

27. Роналдунинг отаси Хосе Динис Авейру 52 ёшида алкоголизм туфайли вафот этди. Натижада, Роналду алкогол ичмайди, чунки ичиш унга отасининг ўлимини эслатади. Роналду чекмайди ҳам. Яна бир қизиқ маълумот, унинг танасида ҳеч қандай татуировка йўқ.

28. Криштиану Роналду ўз авлодлари орасида дунёнинг энг яхши икки футболчисидан бири сифатида тан олинган, Криштиану Роналду ҳужумчи позициясида ўйнайди, аксарият ҳолларда қанот ҳужумчиси ёки қанот ярим ҳимоячиси сифатида ҳам тўп тепади.

29. 2014-йил май ойида “Forbes” журнали Роналдуни дунёнинг энг кўп маош оладиган ўйинчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллагани ҳақида маълумот берди, маошлар, бонуслар ва 12 ой давомида майдон ташқарисидаги умумий даромад 73 миллион долларни ташкил қилган.

30. Роналду ажойиб футболчи бўлишига қарамай, уни ўзига хослиги учун ёқтирмайдиганлар ҳам кўп, чунки у баъзида бироз мағрур бўлиб кўриниши мумкин. 2011-йилда Роналду уни жуда бой, келишган ва истеъдодли бўлгани учун одамлар уни ёқтирмаслигини жамоатчилик олдида эълон қилганда.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:57, 06.02.2021.
Ўқилди: 10446 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.