Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Криштиану Роналду 36 ёшда. Португалиялик юлдуз янгилайдиган яна қандай рекордлар бор?

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду 2021 йилнинг 5 февраль санасида 36 ёшни қаршилади. Статистика айтиб турибдики, португалиялик йиллар ўтиши билан фақат яхшиланиб бормоқда ва рекордларни янгилашда давом этмоқда. «Ювентус» ҳужумчиси гарчи футболчи учун ёш ҳисобланмаган сонларни аллақачон уриб қўйган бўлса-да, ҳали фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Сўнгги хабарларга кўра, у Турин клуби билан амалдаги шартномасини 2023 йилгача узайтирмоқчи. Шундай экан, у ҳали саноқсиз рекордларни янгилай олади. Ҳозир эса айнан ушбу рекордлар ҳақида фикр юритилади. Боиси эскилари жуда кўп ва улар ҳақида ортиқча эслашдан маъни йўқ. Бунинг устига бунга вақт ҳам камлик қилади.

Футбол тарихидаги энг кўп соврин ютган футболчига айланиш

Ҳозирда Дани Алвеш дунёда энг кўп соврин қўлга киритган футболчи ҳисобланади (42 та). Криштиану ушбу рўйхатда 33 та соврин билан атиги тўққизинчи поғонада жойлашган. Худди шунча соврин «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Хавида ҳам мавжуд. 2021 йил январида португалиялик «Ювентус»га Италия Суперкубогини қўлга киритишда ёрдам берди. Ушбу рўйхатда биринчи ўринга кўтарилиш жуда қийин масала, бироқ шунга қарамай, бу ерда Мессига етиб олиш Роналду учун қўшимча мотивация бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ҳозирда аргентиналикнинг ҳисобида 36 та соврин бор.

Чемпионлар Лигасида энг кўп ғалаба қозонган футболчига айланиш

Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар сони бўйича биринчи ўринда 6 та ғалаба билан «Реал» собиқ ҳужумчиси Пако Хенто туради. Криштиануда эса бу кўрсаткич бештага тенг: «Манчестер Юнайтед» билан бир бор, тўртта марта «Реал» сафида. Ушбу ҳолатда Хентога етиб олиш ва ундан ошиб кетиш ҳақиқатдан унчалик йироқ эмас.

Учта жамоа сафида Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш

Чемпионлар Лигасининг бош совринини уч хил жамоа билан қўлга киритиш фақат Кларенс Зеедорф ва Самюуэль Это’Oга насиб этган. Зеедорф 1994/1995 йилги мавсумда «Аякс», 1997/1998 йилларда «Реал», 2002/2003 ва 2006/2007 йилги мавсумларда эса «Милан» билан мусобақа бош совринини боши узра баланд кўтарган. Это’O 1999/2000 йилги мавсумда «Реал», 2005/2006 ва 2008/2009 йилларда «Барселона», 2009/2010 йилларда эса «Интер» билан шундай натижага эришади. Роналду «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» таркибида мусобақада ғолиб чиққан. Агар португалиялик «Ювентус» билан ҳам ғалаба қозонса, афсоналарга етиб олади. Уларни ортда қолдириш учун эса Криш бошқа топ-клубга ўтиши ва тарихни қайта ёзиши керак бўлади.

Жаҳон бўйича терма жамоа таркибида энг кўп гол урган футболчига айланиш

Роналду ҳозирда бу кўрсаткич бўйича эронлик Али Даидан еттита голга ортда қолмоқда: 109 га 102. Катта эҳтимол билан 2021 йилда португалиялик жаҳон рекордини янгилайди.

Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиш

Криштиану Роналду тўртта Европа чемпионатида тўққизта гол урган. Евро—2004 да иккита, Евро—2008 да битта, 2012 ва 2016 йилги Евроларда эса учтадан гол урган португалиялик ҳозирда мусобақанинг финал қисмидаги голлар сони бўйича Мишел Платини билан биринчи ўринни баҳам кўрмоқда. Агар Роналду камида битта гол уришни уддаласа, якка пешқадамга айланади, қолади.

АПЛ, Ла Лига ва А Серияда «Олтин бутса»ни қўлга киритиш

Португалиялик АПЛда бир марта, Ла Лигада эса уч бор мусобақанинг энг яхши тўпурарига бериладиган совринни қўлга киритган. Роналду 2019/2020 йилги мавсумда А Серияда ҳам ушбу совринни қўлга киритиши мумкин эди, аммо сўнгги паллада Иммобиле ундан устун келди. 2020/21 йилги мавсумда Криштиануда тўпурар бўлиш учун барча имконият бор, у ҳозирда Лукакуни битта тўп фарқи ортда қолдирмоқда. Агар португалиялик А Сериянинг энг яхши тўпурарига айланишни уддаласа, АПЛ, Ла Лига ва А Серияда ушбу совринни қўлга киритган илк футболчига айланади.

Чемпионлар Лигасида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланиш

Айни пайтда фаолиятини якунлаган Икер Касильяс Чемпионлар Лигасидаги ўйинлар сони бўйича етакчилик қилмоқда (177 та ўйин). Роналдунинг унга етиб олиши учун ҳеч қанча қолмади. «Ювентус» форвардининг ҳисобида 174 та учрашув бор. Унинг азалий рақиби Лионель Мессида эса бу кўрсаткич 147 тани ташкил қилади.

А Сериянинг бир мавсумида энг кўп гол урган ўйинчига айланиш

1928/1929 йилги мавсумда «Торино» сафида Гино Россетти, 2015/16 йилги биринчиликда эса Гонсало Игуаин («Наполи»да) 36 тадан гол урган. Агар «Ювентус»да биринчи ва иккинчи мавсумда португалиялик мос равишда 21 ва 31 та гол урган бўлса, жорий мавсумда у деярли ҳар бир ўйинда йўқ деганда биттадан гол уриб келмоқда. Роналду Италия чемпионатининг 16 ўйинида 15 та гол урди. Агар у кетишда давом этса, рекордни янгилаши ёки такрорлаши ҳеч гап эмас.

«Ювентус» таркибида бир мавсум давомида ҳаммадан кўпроқ гол уриш

Юқоридаги мавзудан узоқлашмаган ҳолда шуни қўшимча қилиш керакки, «Ювентус» сафида бир мавсум давомида энг кўп гол урган футболчи Ференц Хирзер ҳисобланади. 1925/1926 йилги мавсумда у Италия чемпионати дарвозабонларини 35 марта ранжитган.

А Серияда гол урган энг ёши катта футболчи бўлиш

Ҳозирда бу ютуқ Златан Ибрагимовичга тегишли бўлиб, у жорий мавсумда ҳам голлар уришдан «уялаётгани» йўқ. Роналду 2023/2024 йилги мавсумгача ушбу ютуқдан ошиб кета олмаслиги аниқ, агар бу мавсум Златан учун охиргиси бўлса, албатта.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:01, 06.02.2021.
Ўқилди: 9188 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.