Англиянинг "Ливерпуль" устози Юрген Клопп жорий мавсум таркибда жароҳат олган футболчилар ҳақида фикр билдирди.
- Қачонлардир жорий йилдигидек "Ливерпул"да жароҳат олган футболчилар кўп бўлганлигига ишонмайман. Шунингдек, марказий ҳимоядаги уч нафар ҳимоячи бир вақтнинг ўзида сафда бўлишганига ишонмайман. Вазият жуда ғалати, агар биз жорий мавсум чемпион бўлсак, бу ажойиб сенсация бўлади. Биз майдонда 100 фоиз кучимизни сарф қилишга ҳаракат қиляпмиз, лекин баъзида йигитларда чарчоқ аломатлари сезилиб қоляпти, чунки улар жуда кўп ўйин ўтказишмоқда, — деди Клопп Sky Sports билан суҳбатда.