Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

АПЛ тарихидаги энг тезкор голлар (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Футбол дунёдаги энг оммабоп ва энг кўп томоша қилинадиган спорт туридир. Ундаги нафақат тактикалардан ташкил қилинадиган футбол, дриблинглар, ўз тезлиги орқали голли вазиятларини яратаётган футболчилар ҳам ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси азал-азалдан мухлислар қалбидан жой олиб келмоқда. Футболда гол уриш учун атиги бир сония керак бўлиши мумкин, баъзан эса 90 дақиқа етарли бўлмай қолади. Ўтган йиллар давомида гол уриш бўйича кўплаб рекордлар амалга оширилган. Айни пайтда биз Англия Премьер-лигаси доирасидаги ўйин бошлангани ҳақидаги ҳуштак чалингандан сўнг, бир неча сониялар ичида урилган голлар ҳақида тўхталамиз. Яъни энг тез урилган голлар топ-10 ҳақида.

10. Асмир Бегович



"Борнмут" дарвозабони Асмир Бегович 2013/14 йилги мавсумда "Сток Сити" сафида "Саутгемптон" дарвозасига супергол урган. Ўйиннинг 13-сониясида 91.9 метр масофадан урилган голи энг узоқ масофадан киритилган гол сифатида Гиннеслар рекорди китобидан жой олган. Бегович Англия премер-лигасида гол урган бешинчи дарвозабон бўлди. Илгари Питер Шмейхел (2001 йил, октябрь), Бред Фридел (2004, февраль), Пол Робинсон (2007, март) ва Тим Ховард (2012, январь) каби дарвозабонлар буни амалга оширдилар. Бундан ташқари, Беговичнинг голи Премьер-лига тарихидаги энг тезкор голлардан бири бўлди.

9. Жеймс Битти.



2004/05 йилги мавсумда "Челси" Европадаги энг кучли ҳимоя вакилларига эга жамоа ҳисобланган. Аммо бу ҳимоя Жеймс Битти ва “Саутгемптон”ни қўрқитмади. "Челси" ва "Саутгемптон" жамоалари қарама-қаршилигида 13.52 сонияда ҳисоб очилади ва бу гол АПЛ тарихидаги энг тез урилган голлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлган. "Аристократлар" жарима майдончаси яқинида Жо Коулнинг нотўғри паси Биттига келиб қолади. "Авлиёлар" футболчиси 25 метрдан Петр Чех дарвозасини ишғол қилди. "Челси" мазкур ўйинда ғалаба қозонди, шунингдек улар мавсум охирида Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишган, шунинг учун "Челси" аъзолари бу антирекорддан жуда хафа бўлмасалар керак.

8. Кевин Нолан.



​"Болтон" 2004-йил январь ойида "Блекберн Роверс" устидан 4:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган. Кевин Нолан учрашувнинг 13.48 сониясида ўйиндаги ҳисобни очишга эришган. Қанотдан узатиб берилган тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйган. Бироқ Вратислав Греско бир дақиқадан сўнг ҳисобни тенглаштирувчи голни уришга эришган, болтонликлар голни нишонлашга аранг улгуриб қолишди, холос. Жуда зўр ўйин. Аммо, Ноланнинг голи мазкур учрашувдаги энг эсда қоларли вазият бўлган.

7. Крис Саттон.



Крис Саттон Англия Премьер-лигасидаги фаолияти давомида турли хил воқеаларни бошдан кечирди, аммо 1994/95 йилги мавсум унинг учун энг эсда қоларли мавсум бўлган, чунки у учрашув бошлангандан сўнг, бир неча сониядан кейин ҳисобни очишга эришган. У тўп тепадиган "Блекберн" жамоаси "Эвертон"га қарши тўқнаш келганди. Учрашув бошланади, Алан Ширернинг узатмаси Саттонга келиб тушади ва футболчи хотиржамлик билан "ирислар" дарвозасини ишғол этади. Ҳали мухлислар ўз ўрнини топиб улгурмасдан, ўз жамоасига ҳисобда олдинга олиб чиқишга ёрдам беради. Крис Саттон мазкур голини 1-дақиқанинг 12.94 сониясида киритган.

6. Дуайт Йорк.



Премьер-лига тарихидаги энг тез голлар рўйхатини эълон қилганда, Дуайт Йоркнинг бир голини эсламасликнинг иложи йўқ. У "Астон Вилла" жамоаси сафида тўп тепиб юрган пайтда, учрашувнинг бор-йўғи 12-сониясида ҳисобни очишга эришган. Ян Тейлорнинг ажойиб узатмасини, боши билан "Ковентри Сити" дарвозасига йўллаб қўйган. Дастлабки дақиқалардан рақиблари устидан етакчиликни тақдим этган бу гол чирой бўйича ҳам кўришга арзийдиган голлар қаторида эътироф этилиши мумкин. Йорк ўша йили, "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан олдин, "Астон Вилла" жамоасига УEФА кубоги йўлланмасига эга чиқишида ҳам ёрдам берган.

5. Марк Видука.



"Лидс Юнайтед" 2000/01 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси саралашидан ўта олмаган бўлиши мумкин, аммо Марк Видука бундан хафа бўлмаса керак. Чунки у ўша мавсумда "Чарлтон Атлетик" жамоаси дарвозасига урган голи ҳали ҳамон энг тез урилган голлар ўнталигининг қаторидан тушганича йўқ. Унинг жамоаси "Чарлтон Атлетик" жарима майдончаси ичига узун пас орқали тўпни узатади ва Алан Смит тўпни Видука томон тўпни баландлатиб узатиб беради, Марк эса тўпга икки тегиниш орқали дарвозани ишғол этади. Мазкур гол учрашув бошлангандан сўнг, атиги 11.90 сония ичида урилган.

4. Кристиан Эриксон.



Яна бир комбинацион ҳужум эрта гол урилишига сабабчи бўлган. Бу гол 2018-йилда "Тоттенхем" жамоаси "Манчестер Юнайтед" билан тўқнаш келганда юз берган. Учрашув бошланиш ҳуштаги чалингандан сўнг лондонликлар ҳужумга отланишади. Ҳарри Кейннинг олдинга узатган паси жарима майдончаси яқинида Деле Аллига келиб тушади, у тўпни олдинга қараб кетаётган Эриксеннинг йўлига узатиб беради, Кристиан эса дарвозабон билан бирга-бир вазиятда ажойиб гол уради. Ушбу ҳужумни ташкил этишга "шпорлар"га бор-йўғи 10.54 сония етарли бўлди. Бу гол Эриксоннинг тарихдаги энг тез голи бўлиши мумкин, аммо "Тоттенхэм"нинг эмас...

3. Алан Ширер.


"Ньюкасл Юнайтед"нинг афсонавий менежери Кевин Киган 2003-йил бошида "Сент-Жеймс" стадионига қайтган, аммо бу сафар "Манчестер Сити" жамоаси мураббийи сифатида. Алан Ширер эса унинг қайтишига ажойиб "совға" тайёрлаб қўйган эди. Мазкур қарама-қаршилик бошлангандан сўнг, "Сити" ҳимоячилари тўпни дарвозабони Карло Нашга узатади. Тўпни қабул қилишда хатога йўл қўйган Наш сирғалиб тушади. Бу ҳолат Алан Ширерни дарвозабонга босим ўтказишга етарли эди. Ширер тўпни манчестерликларнинг бўш дарвозасига киритиб қўйиш учун 12.52 сония вақт сарфлади, холос. Ўша учрашувда, Питер Шмейхелнинг жароҳати сабаб майдонга тушган Наш бекорга захира дарвозабони эмаслигини исботлаб қўйган бўлса, ажабмас.

2. Ледли Кинг.



Юқорида келтирилган барча голлар, дастлабки 10 сония ичида киритилмаган бўлса, Ледли Кингнинг голи 9.58 сонияда дарвоза тўридан жой олган. 2000-йилнинг декабрь ойида "Тоттенхэм" жамоаси "Бредфорд Сити" устидан ғалаба қозонади. Ледли Кинг эса учрашувдаги дастлабки голни уришга эришган. У майдон ташқарисидан тўпни қабул қилиб олди ва олдинга бир неча қадам ташлаб, кучли зарб билан тўпни дарвоза томонга тепди. Тўп ҳавода йўналишини ўзгартиради ва бу дарвозабонни чалғитиб қўяди. Бу "шпорлар"нинг чемпионатдаги энг тезкор голи ҳисобланади. Мазкур гол 19 йил давомида Премьер-лигадаги энг тезкор гол бўлган, аммо ҳозир бундай эмас...

1. Шейн Лонг.



Ледли Кингга тегишли рекордни 19 йил давомида ҳеч ким янгилай олмади. Шейн Лонг "Уотфорд"га қарши ўйинини ажойиб бошлаган. Бу таблода акс этарди. "Саутгемптон" атиги 7-сония ичидада гол уришга муваффақ бўлди. Аниқроғи, 7.69-сониялар атрофида. Тарихий голга 32 ёшли ҳужумчи Шейн Лонг муаллифлик қилди. Ирландиялик футболчи учун бу мавсумдаги 4-гол эди. Аммо қандай ажойиб гол! Дарҳақиқат, голнинг ўзи ҳам ажойиб эди. Бир нечта алдамчи ҳаракатлар, парашют шаклда тепиш ва гол.... барча ҳолатлар жуда тез амалга ошган.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 23:00, 08.02.2021.
Ўқилди: 5160 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.