Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Терма жамоа, легионер сифатидаги фаолият, Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиш имкониятлари ҳақида Сервер Жепаров билан интервью

Баҳо:
+ | -

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган, фаолияти давомида «Навбаҳор», «Пахтакор», «Бунёдкор», Саудия Арабистони, Эрон ва Жанубий Корея клубларида тўп суриб, икки бор Осиёнинг энг яхши футболчиси (2008 ва 2011 йилларда) деб топилган Сервер Жепаров бугунги кунда Ўзбекистон U-14 терма жамоасига бош мураббийлик қилмоқда. «Дарё» мухбири Билол Эркин миллий жамоанинг собиқ сардори билан боғланиб, унинг футболни танлашига нима сабаб бўлгани, терма жамоа ва легионер сифатидаги фаолияти ҳамда Ўзбекистон миллий жамоасининг Қатар—2022 га йўл олиш имкониятлари борасидаги фикрлари билан қизиқди.

— Футболни танлашингизга нима сабаб бўлган?

— Мен ҳар доим спортни севганман. Уйимизга яқин ҳудудда спорт комплекси бўларди. Стадион «Сельмаш» деб номланарди.

— Ёшликда жамоа топишга қийналганмисиз? Ёш футболчилар академияни битириб, асосий жамоага кириш учун нималарга эътибор қаратиши керак?

— Йўқ. Болалигимдан яхши ўйнаганман, чунки ҳар доим тўпни қучоқлаб ухлардим. Тўпдан бошқа ҳеч нарса сезмасдим ҳам. Асосий жамоагача бўлган жараён — рақобат, ирода, қизиқиш ва, албатта футболга бўлган муҳаббатдан иборатдир.

— Терма жамоага сизни илк марта қайси мураббий жалб этган? Термадаги фаолиятингиздан қониқасизми?

— Мен барча ёшдаги терма жамоаларда ўйганман. U-14’га Сайфиддин Эрматов чақирган. Ёшлар ва Олимпия термасига Виктор Жалилов. Асосий жамоага эса Леонид Остроушко. Умуман олганда, термадаги фаолиятимдан 80 фоизга қониқаман.

— Легионер сифатида Эрон, Жанубий Корея чемпионатларида ўйнагансиз. Айтинг-чи, биз ҳам улар каби ЖаҳонЧемпионатида мунтазам иштирок этиш учун нима қилишимиз керак?

— Биз ҳаммасини болалар футболидан бошлашимиз керак. Лойиҳаларимизни тизимли режалаштиришимиз лозим. Мусобақаларга улар бошланишидан аввалроқ тайёрланишимиз зарур. Ва ҳамма нарсада шундай. Машинада ҳамма деталлар ишлаши керак, шундагина биз керакли бўлган мақсадларга эриша оламиз.

— Эрон ислом республикасидаги ҳаёт биздагидан (Ўзбекистондагидан) фарқ қиладими? Сизни нималар ажаблантирди. Ўзингизнинг тўлиқ потенциалингизни кўрсатиш учун нима тўсқинлик қилди?

— Ҳа, Эрон ислом республикаси, лекин одамлари анча очиқ. Собиқ иттифоқ ва МДҲда туғилган кўплаб инсонлар бор. Ҳаёт ҳам анча қизиқ. Кўпгина диққатга сазовор жойлар мавжуд, мамлакат бой тарихга эга. У ерда йил бўйи ёз бўладиган ва йил давомида қаҳратон қиш ҳукм сурадиган шаҳарлар бор. Мен Эрон Кубогини қўлга киритиб, у ерда ўз потенциалимни тўлалигича намойиш этганман.

— Бошқа давлатларда бизнинг футбол ва ўйинчилар ҳақида қандай ўйлашади?

— Ҳар доим бизнинг иқтидорли футболчиларимиз борлигига ва Жаҳон Чемпионатига чиқиш учун доимо курашишимизга қойил қолишади.

— Осиёнинг икки карра энг яхши ўйинчиси бўлгансиз. Бу ҳаётингизни қай даражада ўзгартирган?

— Мени кўпроқ қадрлай бошлашди. Футбол мен учун яна ҳам қизиқроқ бўла бошлади.

— Фаолиятингизни «Металлург»да якунладингиз. У ерга ўтишга нима сабаб бўлди?

— Ватанимни соғингандим.

— Фаолиятингиздаги энг яхши мураббий деб кимни айта оласиз?

— Мен жуда кўп мураббийларни кўрганман. Уларнинг ҳар бири менга нимадир янги нарса берган. Мен эса улардан энг яхшиларини олганман. Энг яхшиси? Биргаликда катта ғалабаларга эришганларим.

— Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга йўл олиш имкониятларини қандай баҳолайсиз. Йўлланмани қўлга киритишимиз учун нима қилишимиз керак?

— Ҳамма бир бўлиб ишлаши керак. Ҳозир вақт кам қолди. Ниманидир тезда ўзгартириш қийин. Режалар иш бериши учун уларни узоқ йиллик қилиб тузиш зарур.

— Одил Аҳмедов ўз футбол мактабига асос солди. Сизда ҳам шунга ўхшаш режалар ва мамлакат футболи ривожига ҳисса қўшиш нияти борми?

— Албатта. Деярли 10 йиллардан бери бу орзуларимда яшайди.

— Футболчи бўлмаганингизда қайси касбни танлар эдингиз. Ҳоббиларингиз нима?

— Ўйлашимча, спорт билан боғлиқ касбни танлаган бўлардим. Мен фаол турмуш тарзини олиб боришни яхши кўраман. Тоғ, тоза ҳаво ва табиат менга хос бўлган нарсалар.

— Коронавирус пандемияси пайтида Зангиота карантин зонасида 14 кун бўлдингиз. У ердаги шароитлар ҳақида нима дея оласиз?

— Беш юлдузли меҳмонхона бўлмаса-да, шароитлар яхши эди. Биринчи заруратлар таъминланганди. Яхши боқишди (кулади). Лекин қўрқдим.

— Айни пайтда U-14 терма жамоасини бошқармоқдасиз. Ушбу вазифага сизни ким таклиф қилди. Сизда бу жамоани бошқаришдан мақсад нима?

— Мени бу вазифага Равшан Эрматов таклиф қилди. Мақсад — ёш ўйинчиларни катта футболга тарбиялаш ва қизиқтириш. Ва ўз навбатида юқори даражали менежер бўлиб етишиш.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:00, 12.02.2021.
Ўқилди: 5938 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.