Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Дунёдаги энг катта стадионлар (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Спорт ёки бошқа бир тадбирлар учун энг қулай жой бу — стадион. Бу футбол ўйини бўладими, ё бошқа мусиқий тадбирми мухлислар тўғридан-тўғри томоша қилиши учун ажойиб. Томошабинлар сиғимини ҳисобга олган ҳолда, энг катта 10 та стадионнинг рўйхатини сизга айтиб ўтамиз. Бу рўйхатга бутун дунёдаги барча катта ареналар ҳисобга олинган.

10. “Борг-Эл Араб” стадиони. Миср.



"Борг Эл Араб" стадиони 2007-йилда очилган бўлиб, 86 минг томошабинга мўлжалланган. Қоҳира халқаро стадиони ва Ғазо Муборак стадионлари билан бир қаторда стадион Миср миллий терма жамоасининг уй стадиони сифатида хизмат қилса ҳам, ушбу стадион Мисрдаги бирон бир футбол клубига қарашли стадион ҳисобланмайди. Миср кубогининг финал учрашувлари ҳар йили ушбу стадионда ўтказилади. Шунингдек, Мисрнинг “Ал-Аҳли” клуби баъзан уй ўйинларини мазкур аренада ташкил қилади. Стадион Миср қуролли кучлари муҳандислари томонидан тўлиқ лойиҳалаштирилган ва қурилган. Стадион “Стад де Франс” стадионига ўхшаб кетади. Мазкур ўйингоҳда 2009-йилги ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатининг битта ўйини ўтказилган. Илк халқаро учрашувни эса Миср жамоаси Тринидад ва Тобаго терма жамоасига қарши ўйин билан бошланган.

9. "Букид Жалил" миллий стадиони. Малайзия.


Сиғими 87.411 томошабинга мўлжалланган бу стадион 1998-йилги Ҳамдўстлик ўйинларини ўтказиш учун “United Engineers” компанияси томонидан қурилган. Ушбу арена Жанубий Осиёдаги энг катта стадион ҳисобланади. Мазкур стадиондан Малайзия терма жамоаси уй учрашувларини ўтказиш учун фойдаланади. Арена 2001 ва 2017-йилги Шарқий Осиё ўйинлари мусобақасини қабул қилган. Стадионнинг ташқи томонини бурама вертикал лювралар билан қоплаган бўлиб, фасад ҳамда ўриндиқларни сариқ-қора рангдаги замонавийлаштирилган аренага айлантирилган.

8. “Гелора Бунг Карно” стадиони. Индонезия.



88.083 томашабинни қабул қиладиган “Гелора Бунг Карно” стадиони 1962-йилда барпо этилган. Индонезиянинг пойтахтидаги ушбу футбол стадионига мамлакатнинг биринчи Президенти Сукарно шарафига ном берилган. Дастлаб у жуда катта 110,000 томошабинни қабул қилиш имкониятига эга бўлган бўлсада, иккита мураккаб таъмирлаш ишлари унинг имкониятларига бироз пасайтирди. Стадион аллақачон бир қатор халқаро футбол мусобақаларига мезбонлик қилган. Хусусан, 2018-йилги 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини бир қанча учрашувларини қабул қилган.

7. "Уэмбли" стадиони. Англия.



 “Уэмбли” стадиони инглиз футболининг энг машур майдони. Ушбу стадион 90 минг томошабинга сиғдира олади. Бу футбол майдони 2007-йилда, асл “Уэмбли” стадиони 2002-2003-йиллар оралиғида бузиб ташланганидан кейин очилган ва мамлакатнинг футбол федерацияси берилган. Ғарбий Лондон осмонини безаб турган стадионнинг 134 метр баландликдаги камар — “Уэмбли” аркини кўриш мумкин. Шунингдек, бу камар стадион томининг умумий юкининг деярли тўртдан уч қисмини кўтариб туради. У Англия Кубоги, УEФА Чемпионлар Лигаси каби дунёдаги энг таниқли футбол мусобақаларини ўтказишда давом этмоқда, шунингдек, 2012-йилги Олимпия ўйинлари футбол мусобақасига ҳам мезбонлик қилган.

6. “Роуз Боул” стадиони. АҚШ.



Америка Қўшма Штатлари ҳақиқатан ҳам бутун дунёга ўхшаб футболга катта эътибор бермаса ҳам, 92 542 томошабинга мўлжалланган “Роуз Боул” номли стадионни қургани эътиборга моликдир. 1994-йилги Жаҳон чемпионати финали ва бошқа бир қатор футбол ўйинларига мезбонлик қилган. Бу стадион 1922-йилда очилган. Майдон тез-тез турли хил ўйинлар ва спорт мусобақаларида фойдаланилади. Стадионга рекорд даражадаги 106.869 нафар томошабин келган (1973). Шунингдек, аренадан голmф мусобақасини ўтказишда ҳам фойдаланилади. Футбол бўйича АҚШ миллий терма жамоаси уй учрашувларини ҳам шу стадионда ўтказади.

5. ФНБ (Frist national bank) стадиони. Жанубий Африка.



ФНБ стадиони 2010-йилда Жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилганидан кейин эътиборга тушди. Кўпроқ бу стадионни “Соккер Сити” деб айтса билишади. У 94 736 томошабинни қабул қилиш имкониятига эга. Бу ўйингоҳ лақаби “Cалабаш” бўлиб, бу тахминан шу номдаги африкадан келиб чиққан мевага ўхшашлигидан олинган. Дарҳақиқат, унинг кўпгина дизайни анъанавий Африка нақшларини ўзида акс эттирганини кузатиш мумкин. Томошабинларнинг ўтириш жойи ва майдон орасида ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги Англия стадионларини эсга солади. Жаҳон чемпионати учун таъмирланишидан олдин бу майдон сиғими 80 минг кишига мўлжалланган эди. Мазкур арена Жанубий Африка терма жамоаси ва “Кайзер Чифс” клуби уй стадиони ҳисобланади.

4. "Озодий" стадиони. Эрон.



Бағрига 95.225 кишини сиғдира оладиган “Озодий”, 1973-йилда фойдаланишга топширилган. Тахминан 3 миллион квадрат метр майдонда қад ростлаган “Озодий” спорт комплекси 1974-1984-йиллар оралиғида дунёнинг энг улкан стадион сифатида эътироф этилган. Теҳрон шаҳридаги стадион нафақат пойтахт клублари, балки Эрон терма жамоасининг ҳам уй учрашувларига мезбонлик қилади. Ушбу ўйингоҳ бир вақтнинг ўзида 100 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган кам сонли стадионлардан бири. Бу рекорд даржадаги томошабинлар, кўпроқ Эрон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар вақтида кузатилади.

3. "Камп Ноу". Испания.



Испаниянинг “Барселона” жамоасининг уй стадиони. Мазкур арена 1957-йилда очилган ва дастлаб “Estadi del FC Barcelona” деб номланган. “Камп Ноу” деб 2000-йилдан айтила бошлаганган. Ушбу стадион Европадаги сиғими жиҳатидан энг каттаси бўлиб, 98,772 томошабинга мўлжалланган. “Камп Ноу” стадиони клуб президенти Франческ Миро-Сансе даврида барпо этилган эди. Олдинги уй майдонининг имкониятлари кичик бўлганлиги туфайли “Барселона” жамоаси учун янги стадион барпо этмоқчи бўлишган. Бундан ташқари, “Барса” раҳбарлари жамоанинг асосий рақиби “Реал Мадрид” га йўл беришни хоҳламади, чунки мадридликлар аллақачон “Сантьаго Бернабеу” (ўша пайт Эстадио Чамартин деб номланган) деб номланадиган стадион қурган эди. Қурилиш 1953-йил март ойида бошланган ва 1957-йилга келиб стадион тайёр эди. Стадионга “Estadi del FC Barcelona” ном берилди. Саккиз йил ўтиб, 1965-йилда клуб президенти Хенрик Лаудет стадионнинг расмий номини келишиб олиш учун кенгаш чақирди. “Estadi Камп Ноу” номи аллақачон кўриб чиқилаётганига қарамай, “Estadi del FC Barcelona” варианти кўпчилик овоз билан маъқулланди. 2001-йилда яна бир клуб президенти Хуан Гаспар бу масалани кўтарди ва бу сафар стадионга ҳозирда барча мухлислар одатланиб қолган ном берилди - “Камп Ноу”.

2. "Мелбурн Крикет Граунд". Австралия.



“Мелбурн Крикет Граунд” ўйингоҳи Австралиянинг энг яхши спорт майдони ҳисобланади. Юз йилдан ошиқ вақт мобайнида у мамлакатдаги крикет, футбол ўйинларига ҳамда бошқа кўплаб муҳим спорт мусобақаларига мезбонлик қилган. Дарҳақиқат, бу майдон 1956-йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимини ҳам ўтказилган. 1980 ва 1990-йилларда бир қатор ривожланишларга қадар мазкур майдон 125 минг атрофидаги одамларни сиғдира олган. Кейинчалик эса бу кўрсаткич 100 минг кишига камайтирилди. Қисқача айтганда, бу ажойиб стадион: уч қаватли, шунингдек, у спорт галереяси, иккита улкан электрон таблолар, кўплаб корпоратив ва оммавий ахборот воситалари билан тўлдирилган хоналар. Ҳозирги кунда бу стадионда Австралия миллий терма жамоаси ва Крикет терма жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказади.

1. 1-май стадиони. Шимолий Корея

Шимолий Кореяни сиёсий можаролар қамраб олган бўлсада, мамлакат халқаро миқёсдаги энг катта футбол стадионига эга. 150 минг томошабинга мўлжалланган 1-май стадиони 22 500 квадрат метр майдонни ўз ичига олади. У саккиз қаватли бўлиб, томи 60 м баландликда жойлашган. 80 кириш ва чиқиш эшикларига эга. Сайёрамиздаги энг улкан ўйингоҳ Шимолий Корея терма жамоасининг уй учрашувларини ҳам ўзида қабул қилади. Шунингдек, стадион бир қатор дипломатик учрашувлар ва бошқа тадбирларни ўтказадиган жой ҳам бўлади.

Маҳмудов Жамшиджон тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:00, 14.02.2021.
Ўқилди: 36670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.