Кириш Регистрация
29/08 00:00 Кристал Пэлас 1-4 Манчестер Сити
29/08 00:30 Алавес 1-0 Вильярреал
29/08 16:30 Ливерпуль 2-2 Ноттингем Форест
29/08 18:00 Сурхон 0-1 Гулистон
29/08 19:00 Нефтчи 1-0 Пахтакор
29/08 19:00 Борнмут 1-1 Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити 0-1 Халл Сити
29/08 20:00 Леванте 5-2 Бетис
29/08 21:30 Тоттенхэм 0-2 Ньюкасл
29/08 21:30 Фиорентина 0-3 Фрозиноне
29/08 21:30 Монца 2-3 Удинезе
29/08 21:30 Сассуоло 2-1 Торино
29/08 22:00 Реал Сосьедад 2-1 Эспаньол
29/08 23:45 Ювентус 2-0 Парма
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи - Комо
30/08 22:30 Депортиво - Валенсия
30/08 23:45 Кальяри - Интер
30/08 23:45 Лацио - Женоа
31/08 00:30 Сельта - Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал

АГМК Туркиядаги илк ўйинда Грузия жамоасини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини орқали жиддий тайёргарлик кўраётган АГМК кеча илк назорат учрашувини ўтказди.

Грузиянинг ўтган мавсум якунларига кўра 6-ўриндаги "Телави" жамоаси рақиб бўлган ўйин қизиқарли ва кескин курашларга ҳамда голларга бой ўтди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида Сардор Раҳмонов Санжар Турсуновнинг бурчакдан оширган тўпини голга айлантирди. Иккинчи бўлим аввалида рақиб футболчиси орадаги фарқни йўққа чиқариб, ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмасдан чап қанотдан ташкил этилган ҳужумни Мурод Тошматов аниқ зарбаси орқали самарали якунлаб, жамоамизни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида "Телави" жамоаси яна учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Учрашув тугашига яқин белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширган Миржамол Қосимов ажойиб зарбаси орқали ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги биринчи назорат беллашувида чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ажойиб ғалабани нишонлади.

Назорат ўйини.
14.02.2021.
АГМК - "Телави" (Грузия) 3:2
Анталия, "Эко Дизайн спорт комплекс".
Голлар: Сардор Раҳмонов (37), Муроджон Тошматов (55), Миржамол Қосимов (87) - Ардазишвили (48), Шекиладзе (80).
АГМК — Валижон Раҳимов - Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Акром Комилов - Дилшод Жўраев, Жасур Умаров, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Зафар Полвонов, Муроджон Тошматов.
Захирадан майдонга тушганлар: Шероз Жалолов, Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Александр Касьян, Сарвар Аблаев, Камрон Абдулҳамидов.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 06:30, 15.02.2021.
Ўқилди: 2975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик