АПЛнинг 24 тури доирасида “Челси“ “Ньюкасл“ни қабул қилди. “Стэмфорд Бридж“да кечган баҳс мезбонларнинг ишончли, 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳояланди.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган Абрахам 26 дақиқада жароҳат олиб майдонни тарк этди ва унинг ўрнига майдонга тушган Жиру, 31 дақиқада жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилди.
Шундан бироз ўтгач, 39 дақиқада Вернер иккинчи голни ҳам дарвозага йўллаб қўйди, 2:0. Якунда, баҳс сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади ва "аристократлар" янги бош мураббий ,Тухель қўл остидаги қаторасига бешинчи мағлубиятсиз ўйинини ўтказишди.
Шу тариқа, "Челси" очколари сонини "Вест Хэм" билан бир ҳил, 42 тага етказиб, тўплар нисбати эвазига тўртинчи ўринга кўтарилди. Бугунгача, 25 очко йиққан "Ньюкасл" эса "қизил ҳудуд"га яқин, 17 ўринда жойлашган.
"Челси" – "Ньюкасл" 2:0 (2:0, 0:0) «Стэмфорд Бридж»
Голлар: 1:0 – 31 Жиру, 2:0 – 39 Вернер.
"Челси" – Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Кристенсен, Алонсо, Ковачич, Жоржиньо, Маунт (Канте, 70), Хадсон-Одои (Джеймс, 78), Абрахам (Жиру, 20), Вернер.
"Ньюкасл" – Дарлоу, Ласселс, Крафт, Льюис, Кларк, Хэйден, Уиллок (Кэрролл, 79), Шелви, Альмирон, Сен-Максимен (Фрэйзер, 72), Гэйл (Жоэлинтон, 64).