Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Бахтиёр Ашурматов: «Биз ўтган йилдагидек жанговор ўйин кўрсатамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U22 жамоасига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов “Спорт ТВ” мухбирига интервью берди.

"Ўтган мавсумда жамоамиз ёмон иштирок этмади. Лекин мавсум сўнггидаги жароҳатлар, захира ўриндиғимизнинг торлиги бизни совринли ўринлардан бирини эгаллашимизга тўсқинлик қилди. Ўйлайманки, биз бу йил ҳам рақобатбардош жамоа туза оламиз. Бу йўлда изланяпмиз. Жамоамизни нисбатан ёшартиришга ҳаракат қиляпмиз.

Бугунги Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўйин биз учун жуда ҳам фойдали бўлди. Кўплаб ёш футболчиларни яна бир бор кўрикдан ўтказиб олдик. Ўринбосарлар таркибидан келган ёшларимиз ва жамоамизга янги таклиф қилинган ёш футболчилар бугунги ўйинлари билан мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдиришди. Сардор Етовқўзиев, Жамшид Раҳматуллаев, Илҳом Ваҳобов каби футболчилар ўйиндан-ўйинга жамоамизга мослашиб боришмоқда. Ўйиннинг иккинчи бўлимида барибир ёш футболчиларимизда бироз тажриба камлиги билиниб қолди ва биз гол ўтказиб юбордик.

Жамоамиз таркибига кучли футболчилар қўшилишда давом этмоқда. Ярим ҳимоячилар Асадбек Собиржонов ва Якуба Бамба сафимизга келиб қўшилди. Бу футболчилар ўйинимизни кучайтиради деб ўйлайман.

Ҳозир ҳамма жамоалар мавсумга жиддий тайёргарлик кўришяпти. Лекин мени кўпроқ ўз жамоамнинг тайёргарлиги қизиқтиради. Биз мавсумга яхши тайёр бўлишимиз, ўтган мавсумдаги натижамиздан кам бўлмаган натижа учун курашишимиз лозим. Бу йўлда биз меҳнат қилишдан тўхтамаймиз. Мухлисларимизнинг эса жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришлари ҳамда жамомизга ишонишлари биз учун жуда муҳим. Улар бизни қўллаб туришса биз албатта ўтган йилдагидек жанговор футбол намойиш қиламиз. Шу ўринда барча мухлисларимизга соғлик ва ишларида омад тилайман", — деди Бахтиёр Ашурматов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:43, 16.02.2021.
Ўқилди: 2401 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.