Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Бектемир Мелиқўзиев: «Сергей Ковалёвни ҳам нокаутга учратган бўлардим»

Баҳо:
+ | -

Супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев (7-0, 6 КО) ярим оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвни (34-4-1, 29 КО) нокаут қилишга қодир экани ҳақида гапирди.

«Ўйлашимча, Ковалёв ҳам Фитчнинг ҳолатига тушарди — мен уни нокаут қилардим. Балки, бунинг учун кўпроқ вақт талаб қилинар эди. Ковалёвнинг даражаси анча юқори, у кучли рақиблар билан жанг қилган.

У уч карра Жаҳон чемпиони, бироқ жанг худди Фитчга қарши баҳс каби бўлар эди», — дейди Мелиқўзиев.

Шунингдек, ўзбекистонлик боксчи россиялик ҳамкасбининг ўзига нисбатан ишлатган ҳақоратли гапларига ҳам муносабат билдирар экан, Ковалёнинг сўзларига жавоб қайтармаслиги, бу унинг тарбиясига тўғри келмаслиги ҳақида айтди.

«Мен ёши катта инсонларни жуда ҳурмат қиламан. Менинг тарбиям шундай. Баҳслашиш у ёқда турсин, хато гапирса ҳам индамасдан туриб ҳурмат қиламан. Мендан бошқаларнинг хатосини гапиришни сўраманг, мен бунга қодир эмасман», — дейди Мелиқўзиев.

Эслатиб ўтамиз, 14 февраль кунги жангда Мелиқўзиев Морган Фитчни (19-5-1, 8 КО) учинчи раундда нокаутга учратган ҳолда навбатдаги ғалабасини нишонлади. Мелиқўзиев аслида 30 январь куни  Ковалёв билан жанг қилиши лозим эди. Бироқ Ковалёвда допинг аниқлангани боис жанг бекор қилинганди.

Аввалроқ Ковалёв Бектемирни илк тўқнашувдаёқ янчиб ташлашини айтганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:00, 17.02.2021.
Ўқилди: 3744 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.