Англия Кубоги 3-босқичида "Манчестер Юнайтед"дан мағлубият қабул қилиб олган "Сити" устози ўйиндан кейин фикр билдирар экан бош ҳакам Крис Фояга "манкунианлар" сафидаги Уэйн Руни тазйиқ ўтказгани ҳақида айтиб ўтди.
"Компани қизилга тортадиган ҳеч нарса қилгани йўқ. Руни ҳакам қарорига аралашишга муваффақ бўлди холос. Чунки у ҳакам билан ёнма-ён турганди. Мен ҳакам ҳақида гапиришни истамайман. Бу борада албатта арз қиламиз ва аминманки биз ҳақ бўлиб чиқамиз. Қайси сабаб билан Компанига қизил карточка берилганини менга ҳеч ким тушунтириб бера олмаса керак", дейди Манчини "The Telegraph"га берган интервьюсида.