Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Игорь Сергеев нима учун «Актобе»ни танлаганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

"Актобе"нинг янги ҳужумчиси Игорь Сергеев клуб матбуот хизматига биринчи интервьюсини берди. Ўзбекистон терма жамоаси нима учун ушбу жамоани танлаганига изоҳ бериб ўтди.

— Игорь, "Актобе"га хуш келибсиз! Ўз ҳиссиёт ва фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Нима учун бизнинг жамоани танладингиз?

— Ҳиссиётлар фақат ижобий. Бу ерда эканимдан хурсандман. "Актобе" ҳақида фақат яхши гаплар эшитдим. Бу ерда жипслашган жамоа йиғилганини билардим. Коллектив жуда аҳил ва иноқ. Бу жамоага қандай қўшилдим? Агент менга бир нечта вариантларни таклиф қилди. Улар орасида Қозоғистон клублари ҳам бор эди. Сабабини билмадиму, қалбимга "Актобе" ўтирди. Шунинг учун бу жамоани танладим.

— Бу ҳақда кўп ўйладингизми? Ким билан маслаҳатлашдингиз? Якуний қарор қабул қилишда ким ёрдам берди?

— Яширмайман, жуда кўп ўйладим. Жуда ҳам кўп. Салбий ва ижобий томонларини тош-тарозуга солдим. Ўйлаб ўтирмасдан дарҳол қабул қилишга ўрганмаганман. Ҳамиша ўз агентим билан маслаҳатлашаман. Ўйлаймиз. Александр Гейнрих ва Тимур Кападзе билан маслаҳатлашдим. Ватандошларим бу ерда бир неча йил тўп тепишган. Улар "Актобе", шаҳар ва мухлислар ҳақида яхши фикрлар айтишди. Такрорлайман, негалигини билмадим, аммо мен "Актобе"ни танладим. Бор гап шу.

— Жамоа Алексей Бага бошқараётгани муҳим омил бўлдими? Мураббий жамоани қандай услубда ўйнатаётганига эътибор қаратдингизми? Услуб сизга маъқулми?

— Ҳа, бу жуда муҳим. Шубҳасиз, қайси жамоага, қандай мураббий қўлостида ўйнашга йўл олаётганим мен учун муҳим. У ёш ва истиқболли мутахассис. Қаерда ишламасин, ўша жамоани чемпионга айлантирган. Буларнинг барчаси қарор қабул қилишимда муҳим роль ўйнади. У билан юзма-юз гаплашиб олиш муҳим аҳамиятга эга бўлди. У менда яхши таассурот қолдирди.

Алексей Анатольевич ақлли мураббий, нимани хоҳлаётганини, мақсадга қандай эришиш мумкинлигини яхши билади. Энг камида тўғри фикрламоқда. Аниқ режа ва стратегияга эга. Бу муҳим. Кўп мураббийлар нималарнидир гапирадию, аммо амалда бошқа иш қилади. Бага эса ундай эмас. У берган саволларимнинг барчасига жавоб берди. Бу эса менинг қароримга таъсир кўрсатди.

Унинг футболи борасида шуни айтишим мумкинки, ҳа мен БАТЭ ва "Жальгирис" иштирокидаги ўйинларни кўрдим. Умуман олганда, унинг ўйини менга тўғри келади. Қолганини эса кўрамиз...

Эслатиб ўтамиз, Сергеев — "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. Ўтган мавсумда у "шерлар" сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол муаллифига айланди. Унга "Астана" ҳам қизиқиш билдирганди.

Манба: vesti.kz
Киритилди: 09:27, 20.02.2021.
Ўқилди: 6898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.