"Андижон" футболчилари режага мувофиқ мавсумга тайёргарлик олиб боришмоқда, - деб хабар беради клубнинг мухлислар сайти – burgutlar.com.
Александр Аверьянов бошчилигида тайёргарликнинг иккинчи босқичига 4 январда старт берилди. Хозирда футболчилар Шўрбулоқда икки маҳалдан машғулотлар олиб боришмоқда. Режага кўра, иккинчи тайёрлов босқичи 20 январга қадар давом этади.
Шундан сўнг эса клуб вакиллари қисқа танаффусдан сўнг ўз тайёргарликларини Тошкентда давом эттиришади.