Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Гвардиола - футболдаги кўзбўямачи. Унинг «фокуслар»и сири нимада?

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» айни дам турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси ва ҳамшаҳаридан нақ 10 очко илгарилаб кетгани ҳолда яққол пешқадамликни ўз қўлига олган. «Шаҳарликлар» дастлаб йўқотилган қимматли очколари хунини ғалабали сериялар рекорди билан мисқоллаб йиғиб бормоқда. Бизнингча ҳам энди бу клубга АПЛ чемпионлиги йўлида ҳеч қандай тўсиқ ғов бўла олмайди.

Яқинда жамоа «Арсенал» устидан қозонилган ғалабасидан сўнг ушбу мусобқадаги муваффақиятли юришини 13 тага етказиб олди. Бу кўрсаткич барча турнирларда эса 18 тага етган. Хўш, Гвардиоланинг бир текисда эришиб келаётган муваффақият сири нимада?

Қуйида ушбу саволга жавобни жамоанинг «Тоттенҳем» билан кечган баҳси (3:0) мисолида кўриб чиқамиз. Ушбу учрашув замонавий «Ман Сити»нинг тактикасини чуқурроқ илғаб етишга имкон беради.

«Ман Сити»нинг бугунги услубида ҳар бир рақибга ўзгача ёндашув жараёни сезилиб туради. Гвардиола шогирдлари тўпни йўқотишган тақдирда кўпинча 4-3-3 схемасига ўтиб олган ҳолда ҳаракатланади. Жамоанинг прессинг жараёни ҳам асосан марказга йўналтирилган.

Ушбу фикрни тўлиқ якунлаб олиш учун қуйидаги эпизодни кўриб чиқиш кифоя қилади. Гарчи ушбу ҳужум гол билан якунламаган бўлсада, охирги лаҳзаларигача меҳмонларни ҳақиқий саросимада ушлаб тура олган. Бу ерда «Сити» жарима майдончаси ёнида устунликни қўлга олиш мақсадида жамоанинг 4 футболчиси «девор» услубидан фойдаланмоқда. Бундан чалғиб қолган рақиб ҳимоячилари эса Канселу ҳамда Зинченкога очиқ зона тақдим этишган. Биринчи бўлим давомида бу каби ранг-баранг ҳужумлар Лондон жамоасини анча эсанкиратиб қўйгани барча мухлисларнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, «Ман Сити» ҳаракат қиладиган асосий схема марказий зонага кенг урғуни қаратади. Бу ерда ҳужумни ташкил этувчи 4 нафар ўйинчи ўзаро жой алмашган ҳолда айланма тартибда ҳаракат олиб боришади. Тўпни қабул қилувчи зонада ҳам камида тўрт футболчи бўлишини бош мураббий белгилаб қўйган. Аммо бу ерда ҳам ўйинчиларнинг   бўлишига йўл қўйилмайди.

Зеро Гвардиоланинг ўзи ҳам машғулотлар жараёнида буни кўп бора таъкидлаган: «Ҳужумни якунловчи қисмга исталган футболчи қўшилиши мумкин. Фақат жарима майдони ичида уларнинг муттасил қолиб кетиши мумкин эмас. Гвардиоланинг "Барса"сида чалғитувчи ўйинчи ролини Месси бажарган бўлса, "Бавария"да бу вазифа аксинча марказий ҳимоячилар Давид Алаба ҳамда Филипп Ламларга топширилган. Ҳозирда эса "Сити"да ушбу миссия анчайин ранг-баранг тарзда бажарилмоқа. Бернарду ҳамда  Гюндоганга ҳужумнинг асосий "юк"и туширилган.

Умуман олганда «Сити» ўйинчиларининг асосий қуроли - бу марказга эгалик қилиш. Улар шу йўл орқали рақибни ўзларига чорлашади ва барибир бўш зоналар очилиб қолаверади. Натижада Пепга хос позицион ҳужум қуйидаги тартибда шаклланади. Рақибнинг 4нафар ҳимоячиси 5 нафар манчестерликни кутиб олмоқда, аниқроғи улар бунга мажбур бўлишмоқда. Бу ерда эса табиийки мезбонларда турли вариантлар юзага келади.

Ўйинчиларнинг самарадорлик даражасига кўра ҳеч бир жамоа «Ман Сити»нинг олдига туша олмаса керак. Деярли ҳар бир «шаҳарлик» ўйиндан ўйинга «очилиб» бормоқда. Айниқса сўнгги учрашувларда Стерлинг ҳамда Гюндоганнинг клубига кўпроқ фойдаси тегяпти. «Ливерпуль» билан кечган баҳсда Раҳим Трент Арнолдни ўз позициясида анча қийнаб қўйган эди. Бу сафар эса у ўз қанотида Тангангага умуман имкон қолдирмади. Раҳимнинг фойдали ўйинини жуда тез илғаган Пеп ундан унумлироқ фойдаланишни бошлади, иккинчи бўлим бошида Гвардиола Стерлингни ўнг қанотга - Бен Девис зонасига ташлаб кўрди. Ушбу қарордан сўнг жамоанинг ҳужумларида ранг-баранглик анчайин ошди. Айниқса, бу Стерлингнинг Гюндоган билан уюштирган ўзаро самарали комбинацияларида яққол билиниб турди.

Немис футболчиси майдон марказидаги доминаторлик қобилияти билан барчага машҳур. У жорий мавсум «Ман Сити»га энг кўп фойдаси теккан ўйинчилардан бири ҳисобланади. Гюндоган 2021 йилнинг ўзида нақ 9 та гол урди ва бу борада у кучли бешлик чемпионатлари бўйича олинганда яққол тўпурар бўлиб турибди. Бежизга немис футболчисига январь ойининг энг яхшилари қаторидан бош соврин берилмади. Илкайда тўпни ҳис қилиш қобилияти ўта кучли шаклланган. Юқорида таъкидланганидек, айниқса, унинг Жезус билан амалга ошириладиган ҳужумлар якунда самарали натижа билан тугайди.

Гвардиола танлаган тактикани узоқ мавсумларгача мўлжаллаб тузилганини англаш қийин эмас. Зеро, у ўзи ўйлаган режани амалга ошириш учун таркибга жалб этилган футболчиларнинг етилиш жараёнини узоқ муддат кутишга тайёр. Фактлар бўйича оладиган бўлсак ҳам Пеп ҳеч бир жамоада «Сити»чалик кўп мавсум ишламаган. Бизнингча ҳам у энди кутилган режани силлиқ равишда амалга ошириш босқичига етиб келди. Вазият шундай ҳолатга келганки, ҳозир Гвардиоланинг таркиби оёғи осмондан қилиб сочиб юборилса ҳам футболчилар майдоннинг исталган зонасида эркин ўйнай оладилар:

«Бизда айни дам мухлисларимиз кутган марказий ҳужумчи мавжуд эмас. Йўқ, бу пандемия ва лазарет билан боғлиқ ҳолат ҳам эмас. Шунчаки мен жамоани шунга кўниктирдим. Энди футболчилар ўз позицияларини алмаштириб бемалол ўйнайверишади. Жезус чалғитувчи страйкер. Ҳатто, ҳимоячилар ҳам ўзига вазият ярата олишса жарима майдончаси ичига силжишлари мумкин. Прессингга таянган ҳужум жараёнида бу зонага 5-6 та ўйинчи кириши биз учун одатий ҳол», - дейди мураббий.

Юқоридаги мисоллар албатта битта учрашув хулосаси ўлароқ таҳлил қилинмади. Жорий мавсум, айниқса унинг иккинчи қисмида «Манчестер Сити» дарҳақиқат чемпион жамоага хос ўйин намойиш этмоқда. Бунинг АПЛда рақобатбардош клублар кўпайган йиллари содир бўлаётгани ҳам воқеага ўзгача чирой бағишлайди. Тўғри, Пепнинг ўз жамоасини чемпионлик пойгаси йўлидаги баландпарвоз гаплари анчайин ғалати эшитилган бўлиши мумкин.

Чунки бу каби фикрлар унинг азалий рақиби Моурга кўпроқ ярашади. Бироқ, вазиятга реал кўз билан қарашга мажбурмиз. «Ман Сити» бу мавсум ўз имкониятларини тўғри баҳоламоқда, рақибларнинг кутилмаганда қоқилишидан унумли фойдаланяпти ва муҳими, Гвардиоланинг ҳам кўз остига олиб қўйган режалари секин-аста пишиб етилмоқда. Буёғи нима бўлишини эса биргаликда кузатамиз.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 23:52, 21.02.2021.
Ўқилди: 4891 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.