Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“Йилларни қаритган Месси“ ёхуд аргентиналик даҳонинг бутун фаолиятига суратлар орқали назар

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси - бу футбол даҳоси. У эскиргани сари яхшиланиб борадиган шаробга қиёс қилинади. Аргентиналик футболчи ўнлаб индивидуал ва жамоавий совринларни ютган ва фаолияти давомида кўплаб рекордларни янгилаган.

Лео ҳозир 33 ёшда, аммо шунга қарамай, у ҳали ҳам дунёнинг энг машҳур ва нуфузи баланд спортчилари қаторидаги юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Нечадир йиллар ўтади аммо “миллионлар ўйини“ шайдолари унинг ажабтовур ҳаракатларини эслаб, завққа тўлишади.

Келинг бу сафар жуда ҳам кўп ва хўп гапирилган Мессининг Каталониянини тарк этишию, қайси жамоа либосини кийиши мумкинлиги ҳақида эмас, Месси деганда Оддий футбол мухлисининг хаёлига энг биринчи келадиган фикрлар, ҳолатлар ва воқейликлар ҳақида қисқа суҳбат қурамиз.

Месси яқинда афсонавий бразилиялик Пеленинг бир клуб сафида энг кўп гол уриш бўйича рекордини (Пеле 643 “Сантос“да)янгилади. Айни пайтда, аргентиналик футболчи ҳисобида
“Барселона“ таркибида киритилган 655 та гол мавжуд. Қуйида, ушбу ажойиб футболчининг карьерасини ўнта фотосуратда намоён қилишга ҳаракат қиламиз.

Месси 1987 йилда Аргентинанинг Росарио шаҳрида туғилган. Отаси пўлат фабрикасида ишлаган, онаси эса фаррош эди. Беш ёшида Лео отаси мураббийлигидаги “Грандоли“ ҳаваскор жамоаси билан футбол ўйнашни бошлайди. Уч йилдан сўнг эса у “Ньюэллс Олд Бойз“ академиясига кўчиб ўтади.

Ўша паллада, 13 ёшли иқтидор эгасини "Барселона" скаутлари пайқаб қолишди. Лео Каталонияликларнинг ёшлар жамоасидаги дебют учрашувида покер қайд этди. Мураббийлар аргентиналик футболчининг истеъдодига қойил қолишди ва у тез орада "La Masia" таркибидаги энг муҳим ўйинчилардан бирига айланди.

17 ёшида Лео “блаугранас“нинг асосий таркибидан жой олди. Унинг дебюти “Эспанёл“га қарши Каталония дербисида амалга ошиди. Буни қарангки, ёш футболчи таниқли ва тажрибали ярим ҳимоячи Декуни алмаштирди.

Бир йил ўтиб, кичик Месси кичик шахсий ютуқ, "Golden Boy" индивидуал совринини қўлга киритди. Ҳа, бу Европанинг энг иқтидорли ёш футболчиси эътирофи эди. Овоз бериш жараёнида Месси кимсан Уэйн Руни ва Лукас Подолскиларни ортда қолдирди.

2007 йил, март ойида Месси фаолиятидаги илк хет-трикини қайд этди. Тасодифни қарангки, бу ҳодиса “Эл-классико“га тўғри келди. Ўша учрашув давомида “Барса“ ҳисобда уч марта ортда қолди, аммо Лео ҳар сафар ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. “Камп Ноу“ даги 3:3дан сўнг Мессининг ҳиссиётларига сиз ҳам шерик бўлинг:

2008 йил, ёзида Месси Олимпия ўйинлари ўтказилган Пекинга йўл олди. Аргентина терма жамоаси таркибида у мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Бир йил ўтиб Лео “Барса“ билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониб, клуб миқиёсидаги яна бир ютуқни тантана қилди. Ўша йилги, Месси гол киритган ЕЧЛ финалида сер Алекс Фергюсон бошчилигидаги “Манчестер Юнайтед“ “кўк-анарранглилар“га бас кела олмаган эди. Дарвоқе, ушбу учрашув Месси хамда Роналду ўртасидаги азалий тўқнашувнинг дебочаси сифатида ҳам эсда қолган.

Ёш ҳужумчининг фаолияти тез суръатларда ривожланди ва 2009 йил декабрьда, 22 ёшида у ўзининг биринчи “Олтин тўп“ига эга чиқди.

2014 йилда Аргентина терма жамоаси Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатининг финалига қадар етиб борди. Бироқ, афсуски бу турнир Лео учун яхши хотима бўлмади. Ўшанда Аргентина Германияга минимал, 0:1 ҳисобида ютқазди. Ўйиндан сўнг эса Месси ЖЧнинг кумуш медалини бўйнига илгиси келмади.

Лео голлари билан кўплаб жамоаларни билан хафа қилди, аммо Мессининг сеҳрли онлари энг кўп "Реал"га қарши ўйинларда кўзга кўринар эди. 2017 йил апрель ойида аргентиналик Каталония клуби учун 500-голини урди. Гол урганидан сўнг ҳужумчи футболкасини эчиб, ундаги ўз номини бутун стадионга кўрсатди. Бу гўёки ўрмондаги шернинг қирол ким эканлигига ишора қилгандаги ҳайқириғига ўхшар эди.

Ушбу фотосуратда эса Мессининг барча буюклиги акс этган, десак муболаға бўлмас. Олтита “Олтин тўп“ - бу деярли ҳеч босиб ўта олмайдиган довон, такрорлаб бўлмас мутлақ рекорддир, балки?

Лео феноменал футболчи деб баҳслашишдан фойда йўқ. Мессига бўлган зар қандай шахсий муносабатдан қатъи назар, биз ушбу буюк аргентиналикнинг ўйинини шахсан кузатаётганимиздан хурсанд бўлишимиз ва шунчаки завқланишимиз керак.

Манба: ISPORT
Киритилди: 23:54, 21.02.2021.
Ўқилди: 10645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.