Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Месси: "Мен жуда фахрланаман"

Баҳо:
+ | -
ФОТО: Getty Images

Душанбадан сешанбага ўтар кечаси ФИФАнинг гала-концертида камтар аргентиналик футболчи Лионель Мессига учинчи бор кетма-кет дунёнинг энг нуфузли соврини — "Олтин тўп" тақдим этилди. Мукофотни қўлга киритиб бўлиб, барча ҳаяжонлари босилгач, у биринчи бўлиб FIFA.comга интервью берди.

- Сиз Мишель Платинидан сўнг "Олтин тўп" совринини кетма-кет уч бор ютиб олган илк футболчи бўлдингиз. Кечинмаларингиз қанақа?

- Мен совринни уч бор, айниқса кетма-кет ютаётганимдан жуда фахрланаман. Бу нуфузли совриннинг биттасини ютиш жуда қийин, учтасини эса гапирмаса ҳам бўлади. Мен жуда хурсандман, бу соврин худди биринчиси сингари менга хушвақтлик бахш этмоқда.

- Сиз ушбу совринни Хавига бағишлаганингизни айтиб ўтдингиз. Нима деб ўйлайсиз, агар у сизга тўп узатишдан бироз чекланcа ўзи ҳам "Олтин тўп" ютиши мумкинми?

- Йўқ! У менга буни кўп марта айтган, у мен ҳақимда қайғуради, мен ҳам худди шундайман. Биз бир-биримизга керакмиз ва дўстлигимиз ҳар қандай мукофот ёки соврин доирасини тарк этади.

- Ҳали ёшсиз. Балким биз Мессининг энг кучга тўлган пайтларини кўраётгандирмиз ёки бу ҳали ҳаммаси эмасми?

- Умид қиламанки, жамоам учун совринлар ютиш миссиямни ҳали давом эттираман. Ҳозирги ўйинимни асло пасайтирмаган ҳолда миллий терма жамоам сафида ҳам нималаргадир эришмоқчиман.

- Нима деб ўйлайсиз, Аргентина билан ҳам ниманидир исбот қилиб бера оласизми?

- Ҳа. Мен терма жамоам билан қандайдир ютуққа юришишни жуда хоҳлайман ва ишонаманки, ўша кун келади.

- Қайси жиҳатингизни ҳали яхшилашингиз учун йўл бор деб ўйлайсиз?

- Юқорида айтганимдек, шунчаки ҳали кўп туп сурмоқчиман. Бу Гала-концертга бешинчи ташрифим, бу ерга ҳали жуда кўп марта келмоқчиман.

- Сиз қисқа вақт мобайнида шунчалик кўп ютуқларга эришаман деб ўйлаганмидингиз?

- Ростини тан олсам, бунақа фикр хаёлимга ҳам келмаган. Мен олий дивизионда ўйнаш орзусида бўлгандирман, лекин бу мукофотлар тушимга ҳам кирмаганди.

- Болалигингизда сиз ҳайрат билан ўйинларини томоша қилган буюк футболчилар билан бир оқшомда, боз устига уларнинг ҳам диққат марказида бўлишдан қандай ҳиссётлар туяяпсиз?

- (Қизариб) Йўқ, мен шунчаки футбол ўйнаб, спортнинг бу туридан лаззат олишни ўйлайман холос. Умид қиламанки, эришган натижаларимизни муносиб ҳимоя қиламиз.

- 2012 йилдаги мақсадларингиз нималардан иборат?

- Худди бир йил аввалгидек: натижаларимизни яна ва яна такрорлаш. Гарчи бу иш борган сари қийин бўлиб бораётган бўлса-да...

Манба: fifa.com
Киритилди: 02:00, 10.01.2012.
Ўқилди: 38329 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик