Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Чемпионлар Лигаси тарихида ўрнатилган рекордлар

Баҳо:
+1 | -

Ўтган ҳафтадан Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасининг плей-офф босқичи учрашувлари бошланди. Кечадан бери, мазкур мусобақанинг қолган учрашувлари давом эттирилмоқда. Шу муносабат билан, биз сизларга ЕЧЛ тарихида қолган рекорд кўрсаткичлар ҳақида маълумот берамиз.

10. Мусобақа тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган Икер Касильяс

 

2002 йилда «Реал Мадрид» Зинедин Зиданнинг мўъжизавий голи эвазига финалда Ливеркузеннинг «Байер» жамоаси устидан иродали ғалабани қўлга киритган. Ўша учрашувда «қаймоқранглилар»нинг дарвозабони Икер Касильяс Чемпионлар Лигасидаги учинчи мавсумини ўтказган эди.
Кейинчалик, яна 17 йил давомида ушбу мусобақада қатнашган маҳоратли дарвозабон 2020 ғ йилда ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Испаниялик футболчи ушбу мавсумлар давомида, Чемпионлар Лигасида 186 марта майдонга тушди ва мусобақа тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди.

9. Энг тезкор гол - Рой Макай

 

2007 йилда «Бавария» ва «Реал» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашуви жуда қизғин бўлишига шубҳа йўқ эди, лекин учрашувда жуда тезкорлик билан ҳисоб очилишини ҳеч ким кутмаган эди.
Учрашувнинг 10-сониясида голландиялик Рой Макай - Ҳасан Салиҳамидчининг пасини қабул қилиб, ҳисобни очишга эришди. Бундай кучли стартдан сўнг Мюнхeн клубини тўтатиб бўламай қолди ва ҳақили равишда мадридликларни мусобақадан чиқариб юборди. Якуний ҳисоб 2:1, умумий ҳисоб эса 4:4.

8. Энг тезкор қизил карточка - Александр Кучер


Яна 1/8 финал ва яна «Бавария». 2015 - йилда мюнхенликлар «Шахтёр Донетск»га қарши майдонга тушишган.
Албатта, бу учрашувда немислар фаворит бўлган. Лекин донетскликлар мухлислари ўз севимлисидан ёрқин ўйин кутишган эди, аммо учрашув старти тескари томонга ўзгариб кетган. Ўйиннинг 4-дақиқасида украиналиклар марказий ҳимоячиси Александр Кучер очиқчасига рақибига қўполлик ишлатди, бунинг учун унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди ва «Шахтёр» мухлисларининг умидлари пучга чиқди.
Учрашув сўнггида эса таблодаги ҳисоб мюнхенликлар фойдасига 7:0 кўринишига келган Кучернинг қизил карточкаси эса ЕЧЛ тарихидаги энг тезкори сифатида тарихда қолди.

7. «Ювентус»нинг антирекордлари

 

Турин клуби биринчи навбатда Чемпионлар Лигаси финалидаги омадсизлиги билан танилган, шунинг учун ҳам рекордлардан бири шу билан боғлиқдир: «Ювентус» финалда 7 марта мағлуб бўлган жамоа ҳисобланади.
Улар Чемпионлар Лигаси кубогини атиги 2 мартагина ютишга муваффақ бўлишган. Туринликлар охирги марта 1996 - йилда ушбу мусобақада ғолиб бўлишган.
«Ювентус»нинг иккинчи антирекорди - бу қизил карточкаларнинг рекорд даражадаги сони. 2001 ва 2006 - йилларда «кекса синёра» аъзолари бир мавсумда 5та олган, ҳозиргача ҳеч қайси жамоа футболчилари бундан кўп карточка олишмаган.

6. Энг ёши ва энг ёши катта футболчилар

 

Чемпионлар Лигасида ўйнаган энг кекса футболчи бу «Лацио» дарвозабони Марко Балотта ҳисобланади. Ушбу футболчи 2007 - йилда «Реал» жамоасига қўшилган ва ўша мавсум «қаймоқранглилар сафида ЕЧЛда дебют қилган.
Мазкур мусобақада майдонга тушган энг ёш футболчи эса, нигериялик ҳимоячи Селестин Бабаяро ҳисобланади. У 1994 - йилда "Андерлех" жамоаси сафида "Стяуа" клубига қарши майдонга тушган. Селестин ўша пайтда атиги 16 ёш ва 87 кунлик эди, яъни ўша пайтда у ҳали мактабни ҳам тугатмаган бўлган. Аммо унинг дебюти омадли кечмаган, чунки 37 - дақиқада у майдондан четлатилган.

Энг кекса гол муаллифи "Рим императори" Франческо Тотти бўлиб, у ўзининг "Рома" жамоаси сафида 38 ёш-у 59 кунлигида гол урган. Бу гол 2014 - йилда Москванинг ЦСКА клуби билан ўйинда содир бўлган, у Игор Акинфеевни ҳамда барча рус мухлисларини жарима зарбасидан киритган голи билан хафа қилган.

5. ЕЧЛ тарихидаги энг йирик ҳисоб


Агар, гуруҳ ва плей-офф босқичидаги йирик ҳисоблар ҳақида тўхталсак, энг дахшатли ҳисоб 8:0 бўлганини кўрсатади. 2007/08 йилги мавсумда «Ливерпул» футболчилари «Бешиктош» жамоасини худди шу ҳисобда мағлубиятга учратган. Кейинчалик эса Мадриднинг «Реал» жамоаси ушбу ҳисобни такрорлашга эришган. Улар ўз майдонида Швециянинг «Малмо» жамосини мағлубиятга учратган.
Саралаш босқичларидаги энг йирик ҳисобни ҳам айтадиган бўлсак, бу рекорд Хелсинки шаҳрининг HJK жамоасига тегишли бўлади. Улар 2011 - йилда Уэлснинг «Бангор Сити» жамоаси устидан 10:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган.

4. Криштиану Роналду

 

Бу рекордчи футболчи, бошқача айтолмайсиз ҳам. Гарчи, у ички чемпионатларда ҳар доим муваффақиятли қатнашмаса ҳам, Чемпионлар Лигасида унга тенг келадиган футболчи йўқ. Лионел Месси қанчалик буюк футболчи бўлишидан қатъий назар, лекин ушбу турнирда у Роналдудан анча йироқда.

2013/14 - йилги мавсумда у битта мавсумда 17та гол уриб ЕЧЛда рекорд қайд этди. Шунингдек, мазкур мусобақада энг кўп гол киритган футболчи ҳам ҳисобланади. Унинг ҳисобида 131та гол мавжуд. Энг яқин таъқибчиси Лионел Мессида эса бу кўрсаткич 118тага тенг.
Таққослаш учун: ушбу жуфтликлардан кейинги 3-ўринда афсонавий Раул жой олган. Испаниялик собиқ футболчи ҳисобида 71та гол бор.

3. 3 хил жамоа билан Чемпионлар Лигаси олтин медалини ютган футболчи.

 

Ўйинчи сифатида фақат Кларенс Зеедорф буни уддалаган, у аввал 1995 - йилда «Аякс» билан чемпион бўлди, кейин 1998 - йилда «Реал»да муваффақият қозонди, ва ниҳоят, 2003 ва 2007 - йилларда «Милан» таркибида ушбу мусобақа олтин медалига эга чиққан.
Энди бу рекордни фақатгина Роналду такрорлаши мумкин, чунки у «Манчестер Юнайтед» ва «Реал Мадрид» билан ушбу мусобақа олтин медалига эришган. Айни пайтда португалиялик футболчи Туриннинг «Ювентус» жамоаси таркибида ЕЧЛда қатнашмоқда.


2. Бир учрашувда 5та гол

 

Буни биринчи бўлиб, 2012 - йилда Лионел Месси амалга оширган, ўшанда «Барселона» Леверкузеннинг «Байер» жамоасини қабул қилган эди. Аргентиналикнинг пента-трикиси билан якунланган ўйинда, каталонияликлар 7:1 ҳисобида ғалабага эришишган.

Агар бу рекорд кейинчалик такрорланган десак, эҳтимол ҳамма Криштиану Роналду деб ўйлайди, аммо ундай эмас. «Шахтёр» ҳужумчиси Луис Адриано БАТEга қарши кечган ўйинда 5та гол уришга эришган, жамоаси эса 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

1. Бир мавсумда, бир жамоа рекорд даражадаги голлар киритиши

 

1999/00 - йилги Чемпионлар Лигасида «Барселона» футболчилари ушбу мусобақа доирасида 45та гол урган, лекин ҳалигача ушбу рекорд такрорланмаган. Фақатгина, «Ливерпул» ва «Реал Мадрид» жамоалари бироз яқинлашишга эришган эди. Мазкур жамоалар бир мавсумда 41тадан гол уришган.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:32, 24.02.2021.
Ўқилди: 10579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.