Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

"Ал-Васл" аргентиналик футболчи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

БААнинг "Ал-Васл" клуби Аргентина терма жамоасида учта ўйинда майдонга тушган Хуан Игнасио Мерсье билан шартнома имзолади. Аргентиналик футболчи бунгача Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётганди. Бу ҳақда Goal.com интернет-нашри хабар бермоқда.

Марадона Аргентина терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш олиб борган вақтда терма жамоада дебют қилган футболчининг сўнгги бир неча ҳафтадан бери "Ал-Васл"га ўтиши ҳақида гап-сўзлар бор эди. Клуб ҳали расман ушбу трансферни тасдиқлагани йўқ, аммо клуб вакили Sport360 нашрига берган интервьюсида, агар Мерсьенинг ҳолати талабга жавоб берса, Президент Кубогида майдонга тушиши мумкинлигини айтиб ўтган.

"У билан шартнома имзоланган ва клуб ўйинчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган. "Ал-Ваҳда"га қарши Президенти Кубоги ўйинида майдонга тушиш-тушмаслиги ҳақидаги қарор, футболчининг ҳолати ва унинг ёрдами зарур ёки зарур эмаслигидан келиб чиқиб, Марадона ва унинг штаби томонидан қабул қилинади", деди клуб вакили.

Январдаги трансфер ойнаси вақтида "Ал-Васл"ни икки легионер футболчи — бразилиялик Эдсон Пуч ва австралиялик Ричард Порта тарк этган эди. Уларнинг ўрнига Марадона Хуан Игнасио ва эронлик Муҳаммадризо Халатборийни жалб этишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, "Шальке" ҳужумчиси Рауль ва "Челси" ҳужумчиси Дидье Дрогбанинг ҳам "Ал-Васл"га ўтиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди, аммо Марадонанинг ўзи буни рад этиб чиқди.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 17:55, 10.01.2012.
Ўқилди: 36500 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.