Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Аҳад Юсупов: «Локомотив» футзал жамоасини юқори ўринларга қайтара оламиз»

Баҳо:
+ | -

12-тур доирасидаги дастлабки ўйинда «Металлург» устидан қозонилган ғалабадан кейин «Локомотив» футзал жамоаси устози Аҳад Юсупов клуб матбуот хизматига интервью берди.

– Бугунги ўйин ҳақида гапирсангиз. Бу ўйин биз учун ҳиссиётларга бой тарзда ўтди.
– Таркиб борасида «Металлург»дан қолишмаймиз. Аммо шунчаки ушбу мавсумда улар бир неча маротаба кучли кўринишмоқда. Биз учун бу ўйин принципиал тарзда ўтди. Ғалабани қўлга кирита олганимиздан хурсандман. Шогирдларимдан мамнунман.

– Омадсиз ўтган биринчи бўлимдан кейин кийим алмаштириш хонасида жиддий гаплар бўлганга ўхшайди.
– Бошидан айтаманки, ғалабага эришишни истагандик. Биринчи бўлимда биз ҳимоядан ўйнаб, рақибларнинг хато қилишини кутишимиз керак эди. Тан олиш керак, «Металлург» қанотларда яхши ўйнаб, бизга жуда кўп муаммолар яратди. «Металлург»да тажрибали футзалчилар жуда кўп. Биз эса ёш жамоалардан биримиз, балки, энг ёшидирмиз. Барчаси осон кечмаяпти.

Танаффусда футболчиларга бақирганим, жанжал бошлаганим йўқ. Йигитларнинг олдига бордим ва: “Келинг, ҳужум қилайлик. Ҳеч нима йўқотмаймиз. Ёмон ўйин кўрсатмаяпмиз”. Иккинчи бўлимда эса тўпни ушлаб туриш ва вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Сезган бўлсангиз, иккинчи бўлимда умуман бошқача ўйин намойиш қилдик. Кўплаб вазиятлар ярата олдик, ўйинни назорат қилдик ва мантиқан ҳақли ғалабага эришдик.

– Ўйин якунига икки ярим дақиқа қолганида сиз майдонга бешинчи ўйинчини туширдингиз. Бу паллада ҳисоб 2:2 кўринишида эди ва биз дурангдан маҳрум бўлишимиз мумкин бўлганди.
– Ҳа, бу табиий. Бироқ ҳозир айтганимдек, биз ҳужумда ўйнадик. Ўйин якуни арафасида рақиблар бизга ўйин бобида ютқазишни бошлади. Рақиб пости ёнида босимни кучайтира олдик. Агарда бундай ўйин билан «Металлург»ни юта олмаганимизда, ўзимни кечира олмасдим. Ғалаба голи урилгандан кейин футболчиларнинг хурсандчилигини кўрдингиз.

– Олдинда етакчи «Пахтакор» билан ўйин. Нималарни кутяпсиз?
– Ростдан ҳам, жуда кучли жамоа. Улар бекорга етакчи эмаслар. «Пахтакор»нинг мураббийи билан яхши танишмиз. Бир-биримизнинг кучли томонларимизни яхши биламиз. Ўйин қизиқарли ўтади. Жамоаларнинг статуси юқори, шу сабабли икки томон ҳам ғалаба учун майдонга тушади. «Металлург» билан ўйиндаги ғалаба эса бизнинг футболчиларимиз кучига куч қўшади. Шу ўринда жамоадаги барчага, массажчидан тортиб, тиббий бригадага, ёрдамчим Фарҳод Мираҳмедовга миннатдорлик билдираман. «Локомотив» клуби раҳбарияти футзал жамоасини ҳам машҳурлиги учун ҳаракат қилишмоқда. Зокир Сейдуллаев, Тўлабек Акрамов, жамоа бошлиғи Қобил Юнусов, спорт директори Равшан Муқимов каби фидоий инсонлар бизнинг ёш футзал жамоамиз учун катта эътибор қаратишмоқда. Олдинда бизни жуда катта мақсадлар кутиб турибди. Таркибдаги футболчилар тажриба йиғиб, кучли бўлиб боришмоқда. «Локомотив» футзал жамоасини юқори ўринларга қайтара оламиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 09:08, 27.02.2021.
Ўқилди: 1999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.