Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мерос муаммолар – чемпионатимиз чипқонлари!

Баҳо:
+ | -

Чемпионат мусобақаларини ташкил қилишда мана бир неча йилдирки каттагина бир “мерос камчилик” мавжуд – бу ҳам бўлса чемпионат бошланиш санасини белгилаш. Мусобақанинг бошланиш санасини анча олдиндан белгилаш, уни ўзгартирмаслик айнан ўша мусобақага тайёргарлик кўраётган жамоалар учун ўта муҳим омилдир. Анчагина зарур ва асосли ўзгаришларни амалга ошираётган ПФЛ, билишимча бу мерос камчиликни ҳам тузатиш ниятида эди, аммо уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар бу ишга ҳалал берди.

Хўш, мусобақа бошланиш муддатини олдиндан қатъий белгилаш нима учун шунчалар муҳим?

Аввало, бу омил ҳар бир жамоанинг ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқишдаги асосий маёқ эканлигини англамоғимиз керак. Чунки режа, мусобақа бошланиш кунидан ортга ҳисоблаш орқали амалга оширилади. Масалан мусобақа 1-март куни бошланиши белгиланди дейлик. Демак мураббий ушбу – айнан 1-мартдан ортга кун ҳисоблаш йўли билан ўқув-машғулот йиғинига қанча муддат ажратиш, жамоани қачон йиғиб олиш, бундан келиб чиқиб жамоага қанча муддат таътил бериш каби ўта муҳим режалар тузади.

Айтишингиз мумкин: Сана ўзгаргани билан жамоа тайёр ҳолда туради-ю барибир деб. Йўқ! Барибир эмас! Мисол: Диспетчер поезд машинистига Термиздан Тошкентга кириб келиш учун 12 соат муҳлат берди. У жадал юриб Гулистонга келганда машинистга “Узр, 15 соатда кириб келишингиз керак экан” деса машинист нима қилади, Гулистонга келиб 3 соат туради ёки тошбақа юриш қилиб йўловчиларнинг сабр косасини тўлдиради. Бошқа бир мисол: Альпинистга чўққини забт этиш учун 10 кун берилди. У ярим йўлга борганда “узр, 15 кунда боришинг керак” дейилди. Альпинист нима қилади: ё ярим йўлда совуқ қотиб бироз вақт ўтказади ёки яна ўша тошбақа юриш қилиб юқори одимлайди. Аммо ундаги иштиёқ ва шашт кескин сўнади.

Йиғин ҳам худди шундай: жамоа қатъий режа асосида 1-мартни маёқ қилиб ишга киришади, тайёр ҳолга келганда муддат узайтирилади ва тайёргарлик секинлашади, режалар ўзгаради ва ҳ. Бу эса футболчилар кайфияти ва жисмоний ҳолатига таъсир ўтказмай қолмайди.

10-мартда бошланадиган чемпионатга, жамосига етарли таътил бермай декарбь ойидаёқ йиғиб олиб чоптирадиган жамоа бўлса урди Худо, чемпионатга етиб келганда футболчида иштиёқ ҳам сабр ҳам бир қадар сўнади.

Тирик мисол: "Локомотив"нинг португалиялик бош мураббийи жамоани олиши тайин бўлиб улгургандан сўнг қачон жамоани йиғиш масаласига келганда чемпионат қачон бошланишини сўраганди. Февраль ойи охири дейилди. У шу муддатни мўлжал қилиб йиғин режасини тузди; Тошкентдаги биринчи йиғин давомида чемпионат бошланиш муддати ўзгарганлигини эшитди ва режаларига ўзгартириш киритди; йиғиннинг иккинчи босқичи – Туркия йиғини даврида муддат тағин ўзгарганлигини эшитди, ҳеч нима қила олмаслиги аниқ; "ҳайрат"ини ичига ютиб яна режани ўзгартирди... Пировардида жамоанинг тайёргарлиги мураббий тузган режадан ўзгача изнда кечди. Бошқа жамоаларда ҳам шундай бўлгани аниқ.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, агарда биз футболчиларнинг чемпионат олдидан етарли дам олишлари, уларнинг тўлақонли йиғин ўтишлари ва зўр иштиёқ билан, жисмонан айни тайёр ҳолда мусобақани бошлашларини истасак, уларни мисолимиздаги машинист ёки альпинист ҳолатига туширишни истамасак – чемпионат бошланиш муддатини олдинги чемпионат тугаши биланоқ, ҳеч бўлмаганда йил сўнггида эълон қилмоғимиз лозим ва осмон узилиб ерга тушса ҳам ўша муддатни ўзгартирмаслигимиз керак!

Аброр Пирриев
"Локомотив" клуби шифокори.

Манба: https://t.me/abrorpirmuhammad
Киритилди: 12:23, 02.03.2021.
Ўқилди: 2596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.